Практикум по геодезии. М., Недра, 1983, 12-16 бетлар. Ишни бажариш учун қуйидагилар зарур


Download 203.85 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi203.85 Kb.
#1504467
TuriПрактикум
1   2   3   4
Bog'liq
1-лаб МАСШТАБ gkk

Сўзли масштаб. Чизиқ узунлигини жойда метрда карта, планларда эса сантиметрда ўлчаши туфайли, масштабларни оғзаки шаклда масалан, «Бир сантиметрга 250 метр» деб ифодалаш мумкин, у 1:25 000 сонли масштабга мос бўлади.
масштаб кичрайтириш даражасини кўрсатувчи қиймат узунлик бирлиги билан ифодаланса, бундай масштабга график масштаб дейилади.
График масштаб чизикли масштаб ва кўндаланг чизикли масштабларга бўлинади.
Чизиқли масштабда кичрайиш тўғри чизиқ кесмалари орқали график равишда ифодаланади. Чизиқли масштаб ҳисоблашсиз карта ва планларда масофаларни ўлчаш ёки тузишга имкон беради.
Чизиқли масштабни қуриш учун АВ тўғри чизиқда чап учидан бошлаб, тенг оралиқда бўлиб чиқилади. Ҳар бўлак масштаб асоси дейилади ва b билан белгиланади. 2см тенглигидаги масштаб асоси билан қурилган чизма оддий чизиқли масштаб деб аталади.
Чапдаги биринчи асос 10 та тенг бўлакга бўлинади (1-расм.). асосни ўндан бир бўлаги, яъни b/10 энг кичик бўлак с дир. Яъни b=10·с бўлади.
Масалан сонли масштаб 1:1000 бўлса, пландаги 1см жойга 10 метрга тенг масофа, 2см га эса 20 метр тўғри келади. Бунда b=20 м, с= b/10 =2м бўлади.
Чизиқли масштабда масофа ўлчаш учун ўлчагичнинг чап оёғи биринчи бўлак оралиғига, ўнг ўёғи эса бутун b қийматлари ёзилган чизиқ устига қўйилади. масофани умумий қиймати b ва с ларнинг йиғиндисидан келиб чиқади.1-расмдаги мисолда L=(2•b)+(3•с)=40+6=46м.
Карта ва планларни тузиш ва улар билан ишлаш аниқлигини
ошириш мақсадида бўлакни 0.01 аниқликда ўлчаш имконини берадиган кўндаланг масштаб номограммасидан фойдаланилади (2-расм.). Кўндаланг масштаб геометрия қоидаларига асосланган формула бўйича ясалиб, бунда чизиқ узунликлари аниқ топилади.




График масштабнинг катта см бўлаклари шу масштабнинг асоси, кичик мм булаклари эса масштабнинг график аниклиги дейилади.

Download 203.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling