«Преклиник реставрацион стоматология» Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган


Download 1.22 Mb.
bet4/21
Sana22.11.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1793755
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
маъруза 3-4 узб

Композит пломба ашёлари. Таснифи. Кимёвий ва нур ёрдамида котувчи композитлар. Бондинг тизими.
Маъруза максади:
Композит пломба ашёларини таркиби, хоссалари, уларни таснифи, бондинг тизимини ёритиш.
Маъруза вазифалари:
Композит пломба ашёларини хиллари билан таништириш;

Композит пломба ашёларини қўлланиши, қотиш усули ва таркиби бўйича таснифи;

  • Композит пломба ашёларини таркиби ва хусусиятлари билан таништириш;

  • Композит пломба ашёларини қўллаш учун кўрсатмалар;

  • Тиш қаттиқ тўқималарига кондиционер(кислота) билан ишлов бериш усулини ўргатиш;

  • Бондинг тизимини қўллашни ўргатиш;

  • Композит пломба ашёларини ўзига хос хусусиятларини ўргатиш.



  1. Тишлар реставрацияси.

Замонавий стоматологияда «реставрация» деган ибора пайдо булган. Бу ибора зарарланган тишни нафақат анатомик ва функционал бутунлигини тиклаш, балки тишни эстетик хусусиятларини тиклаш ҳамда тиш қаттиқ тўқималарини имитация килишдан иборат. Шу сабабли «реставрация» ўз ичига даволаш элементлари билан биргаликда санъат ишини ҳам ўзига қамраб олади. Реставрация ишини бажариш ўтган асрни 50-йилларда Бовен(R.Bowen) томонидан ўтказилган илмий изланишлардан кейин бошланган.Бу изланишлар натижаси бўлиб композит ашёларини яратилиши ҳисобланади. Композитлар ўзларининг юқори эстетик хусусиятлари билан бошқа пломба ашёларидан устунликлари учун стоматология амалиётига кенг кириб келдилар. Композит ашёларини асосида бисфенол А-глицидил метакрилатини мономер матрицаси ётади (БИСГМА). Матрицага қўшимча компонентлардан кварц, тўлдиргич заррачалари, турли шиша хиллари киритилган булиб тишни рангига мос тиниқликка эга бўлиб,композитни полимеризациясини стабиллигини таъминлаб беради. Композит ашёни хусусияти тўлдиргич хисобига амалга оширилади.




II. Композит пломба ашёларини таснифи.
Полимеризация турига караб, ва анорганик тўлдиргичнинг ҳажмига қараб композит ашёлар бир биридан фарқ қилади. F.LUTZ ва R.W.PHILIPS(1983) лар томонидан композит ашёларининг таснифи яратилди:
-макрофил композитлар
-минифил композитлар
-микрофил композитлар
-гибрид композитлар
-майдадисперсланган гибрид композитлар (микрогибрид)
-ногомоген микрофил композитлар.
Хозирги пайтда ушбу тасниф тотал бирикмали композитлар билан тўлдирилган.( расм 1)
Биринчи бўлиб макрофил композит R.L.BОWEN томонидан таклиф қилинган. Бу композит кварц унидан тайёрланган бўлиб, заррачалари 3О мк ни ташкил килган силан билан ишлов берилган эди.Ушбу композитдан қўйилган пломбаларнинг юзалари ранги жихатдан тишга тўғри келмаган ва ёмон пардозланган. Кейинчалик ўтказилган кузатувлар пломба ранги узгарганлигини курсатган. Макрофил композитлар катта чайнов босимни кўтарувчи тишларни реставрациясида ,2 синф буйича кариес ковакларни реставрациясида қўлланилади.Айрим ҳолларда макрофил микрофил композит билан ламинация услубида комбинация булиб қўллаш тавсия қилинади.
Минифил композит ашёлар 3-5 мк ҳажмидаги заррачалар билан тўйинган,бунинг ҳисобига уларни юзаларини умумий майдони катталашган.Бу композитларда анорганик тўлдиргичнинг фоиз миқдори камаяди.
Биринчи композитлардан 1О йилдан сўнг янги авлод композитлар,яъни микрофиллар яратилади.Микрофилларда тўлдиргич заррачаларини ҳажми О,О4 – О,4 микрон ташкил қилади.Клиникада микрофиллардан қўйилган пломбалар юзалари текис бўлиши,тиш рангига мослиги, эластик ва юқори силлиқланиш хусусиятлари билан бошка пломбалардан ажралиб туради.
Гибрид композитларни яратилашида микрофил композитлар таркибига катта ҳажмдаги тўлдиргич заррачалари киритилган. Биринчи яратилган гибридлар таркибида 1 мк дан кам микрозаррачалар ва 8-1О мк дан катта булган анорганик тўлдиргични макрозаррачалари киритилган. Сифати яхшиланган бу композитлар макрофилларга ўхшаб ғадир-будир юзали , рангини ўзгариши билан ва антагонист тишларни тез емирилишига олиб келганлар.
Кейинчалик микрогибрид композит ашёлар яратилашида 1-2 мк ҳажмидаги анорганик тўлдиргичнинг микро - ва минизаррачалари қўшилади. Ушбу композитлар ўзларининг сифатли физико-кимёвий хусусиятлари билан бошқалардан ажралиб турадилар. Микрогибрид композитлар макрофилларга нисбатан яхши пардозланади, лекин микрофилларга нисбатан силлиқ эмас.Микрогибрид композитларга «Prizma TPH»,»Prodidgy»,»Brilliant» киради.
Композит ашёларнинг кейинги ривожланишида тотал бирикмали гибрид композитлар кўп изланишлар натижасида яратилди.Ушбу композит ашёлар таркибига турли ҳажимдаги анорганик моддаларнинг микро-,мини- ва макрозаррачалари қўшилган.Буни ҳисобига композит ашёнинг физик - кимёий хусусиятлари ва пардозланиш имконлари яхшиланди.
Тотал бирикмали композитларга «Prizma TPH»,»Spectrum TPH» «Valux Plus» ,»Z 1ОО MP» ва бошқалар киради.


Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling