Презентацияси мавзу: болаларда пастки жағ синишлари


Download 20.56 Kb.
bet3/4
Sana11.11.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1766173
TuriПрезентация
1   2   3   4
Bog'liq
Шокиржонов.М СТ.510

Анамнез (morbi) йиғиш вақтида бемор қаерда ва қандай вазиятда (иш жойи кўча, уй, спорт ўйинлари ёки йўл-транспорт) ҳодисасида жароҳат олганлиги батафсил ўрганилиши зарур.
Жароҳат олинган вақт, манзил ҳамда гувохлар ва яна (бошқа) жароҳатланганлар бўлганлиги, бош мия шикастланишига хос (ҳушдан кетиш, ретроград амнезия, кўнгил айниши, қусиш, қулоқдан қон оқиши ва бошқа) белгилар ҳақидаги ҳамма аниқ маълумотлар касаллик тарихида қайд этилиши лозим. Улар фақат ташхис қўйиш учўнгина эмас, балки касаллик варақаси очиш ҳамда давлат ҳуқуқий органлари суғурта идоралари учун ҳам далилий ҳужжат ва зарур маълумот сифатида аҳамиятлидир.

Бемор кўрикдан ўтказилаётганда, клиник белгилар асосида унинг умумий ҳолати (ҳуши, нафас олиш характери, артериал босими; пайпаслаш усули билан қорин девори дефансига баҳо берилади, ички аъзоларда оғриқ борлиги, уларнинг чегаралари ва ўлчамлари) аниқланади. Шунингдек, беморнинг бошқа аъзоларида жароҳат йўқлигига ишонч ҳосил қилиниши даркор.
Юз-жағ соҳаси ташқи кўрикдан ўтказилганда, пастки жағ атрофидаги юмшоқ тўқималарда (салқиш) тарқалган шиш, қонталаш, мавжудлиги терида шилинган, тирналган яралар, даҳан (энгак) марказдан силжиганлиги сабабли юз симметрияси бузилганлигини кузатиш мумкин.
Синиш жойини аниқлашда пайпаслаш (palpacio) усули муҳим аҳамият касб этади. Икки қўл бармоқларини пастки жағнинг симметрик нуқталарига ўрнатиб, асоси (танаси)нинг қирраси бўйлаб бурчак ва бўғим бошчаси соҳасигача ёки тескари йўналишда пайпаслаб борилади. Пайпаслаётганда жағ қиррасида суякнинг туртиб чиқиб қолганлиги ёки нуқсон борлиги, ёки оғриқли нуқтани аниқлаш мумкин.
Тўқималарда қонталаш ва шиш айнан шу соҳада кузатилади. Олинган маълумотлар жағ суяги синганлигини таҳмин қилишга асос бўла олади. Ҳақиқатан ҳам синганлигини тасдиқлаш текшириш учун таҳмин қилинган соҳага бир оз босим билан таъсир ўтказиш керак. Босим ўтказганда оғриқ кучайса, юк белгиси мусбат ҳисобланади. Беморга оғриган соҳани бармоғи билан кўрсатиши лозимлиги уқтирилади. Одатда, бемор кўрсатган нуқта синган соҳага ҳақиқатдан тўғри келади.

Download 20.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling