Презентацияси мавзу: болаларда пастки жағ синишлари
Download 20.56 Kb.
|
Шокиржонов.М СТ.510
- Bu sahifa navigatsiya:
- (б) узилиб синиши. Пастки жағ бўғим усиғини
- Синиш чизиғи йўналиши ва сонига кўра, бўйлама, кўндаланг, эгри, равоқсимон, илонизи(зигзаг)симон ва бир, икки синиқли ёки кўп сонли синишларга бўлинади
- Пастки жағ синиши. Клиник манзараси ва ташхислаш
1.Букилиб синиш.
2. Сиқилиб синиш. 3. Узилиб синиш. Васмунд буйича пастки жағни букилиб синишларида берилган жароҳатловчи куч таъсирини схематик кўриниши. (а) сиқилиб (б) узилиб синиши. Пастки жағ бўғим усиғини Суякни ўраб тўрган юмшоқ тўқималар ҳолати эътиборга олиниб, ёпиқ (асоратланмаган) ва очиқ (асоратланган) синишлар ажратилади. Ёпиқ синиш деганда, суякнинг устидаги (қоплам) шиллиқ парда ва тери яхлитлиги бузилмаганлиги назарда тутилади. Синиш чизиғига ташқаридан инфекция туша олмайди, шунинг учун жароҳат асоратланмаган ҳисобланади. Очиқ синишда эса синган суяк, оғиз, бурун, юқори жағ бўшлиқлари ёки юмшоқ тўқима ва тери жароҳатлари орқали ташқи муҳит билан туташади. Бундай жароҳатларда синиш соҳасига бўшлиқлардан ва ташқаридан инфекция ёки бошқа ёт жисмлар тушиш эҳтимоли баланд бўлганлиги сабабли улар асоратланган жароҳат деб аталади. Айрим ҳолларда оғиз шиллиқ пардасининг шикастланганлигини аниқлаш қийин бўлади. Масалан, синиш чизиғи, чиқиб улгурмаган тиш соҳасидан ўтганлиги рентген суратида тасдиқланса, яъни синиш чизиғида тиш бўлса, жароҳат очиқ синиш деб юритилади. Синган суяк атрофидаги мушак, тери ва оғиз шиллиқ пардасиа кемтикли оғир жароҳатлар бўлса, албатта очиқ ёки асоратланган ҳисобланади. Синиш чизиғи йўналиши ва сонига кўра, бўйлама, кўндаланг, эгри, равоқсимон, илонизи(зигзаг)симон ва бир, икки синиқли ёки кўп сонли синишларга бўлинади Пастки жағда кўп учраши мумкин бўлган синиш чизиғи йўналишлари. Суяк парчаланиб синган бўлса, жароҳат соҳасида бир қанча катта ва кичик суяк бўлаклари мавжуд бўлади, шу боис, “синиш чизиғи” деган иборани ишлатиш тўғри бўлмайди. Бундай синиш, тўмтоқ предметнинг ниҳоятда кучли зарби таъсирида юзага келади. Одатда, бундай синиш, айнан механик куч таъсир этган жойда содир бўлади. Суяк бўлакларининг ўзаро жойлашишига қараб: силжимай (суяк синишига қарамай, бўлаклар ўз ўрнида қолади) ва силжиб (бўлаклар ўз ўрнида қолмайди) синишлар ажратилади: бўлаклар узунаси бўйлаб силжиганда, бир-биридан қочиши, ёнма-ён ҳолларда кириб кетиши ёки устма-уст ўрнашиб қолиши ҳисобига суякнинг умумий узунлиги қисқаради. Суякнинг синишдан аввалги ўқига нисбатан бўлаклар бурчак ҳосил қилган бўлса, бурчак остида силжиш дейилади. Ёнлама силжишда бўлаклар бир-биридан ён томонларга сурилиб қолади, шунингдек, четлаб силжиш ҳам ажратилади. Бўлаклар силжишига таъсир этувчи омиллар кўп бўлиб, уларнинг асосийлари: а) механик таъсир этувчи зарбнинг кучи ва унинг йўналиши; б) синиқ бўлакнинг оғирлик кучи; в) мушакларнинг тортиш кучи ва йўналиши; г) синиш тирқиши йўналиши; д) жағ ҳаракатлари. Патологик синиш, бу ўзига хос жароҳат бўлиб, синиш чизиғи жағдаги патологик жараён соҳасидан ўтади. Емирилиш натижасида суякнинг ташқи таъсир этувчи кучларга чидамлилиги ниҳоятда камаяди. Суяк ўз-ўзидан, аниқ бир омил таъсирисиз ҳам синиши мумкин. Бундай синиш жағ кисталари, ўсмалари ёки остеомиелитида кузатилади. Адабиётларда ўз- ўзидан синиш қариялар остеопорозида ҳам учраши ҳақида маълумотлар бор. Пастки жағ синиши. Клиник манзараси ва ташхислаш Пастки жағ синишига хос клиник белгилар: Пастки жағ синишида беморларнинг шикоятлари турлича бўлиб, улар синиш локализацияси ва бўлаклар ҳолатига боғлиқ. Одатда, беморлар жағнинг аниқ (яъни синган) соҳасида оғриқ борлигини таъкидлайдилар. Тишлаш, чайнаш ва сўзлаш пайтида оғриқнинг кучайишидан, айрим беморлар ияк (энгак) соҳаси ва пастки лабда сезувчанлик ўзгариши ва тишлар орасидан қон кетишидан ҳам шикоят қиладилар, (пастки альвеоляр нервнинг узилиши сиқилиб қолиши туфайли), шунингдек, бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айниши ҳам кузатилиши мумкин. Download 20.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling