Бу белги қуйидаги усуллар билан аниқланади:
1) Ўнг қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан энгакни ушлаб, уни олдиндан орқага ўртача босим билан итарилади.
2) Жағнинг ўнг ва чап бурчаклари ташқи юзасига иккала қўл бармоқлари қўйилиб, икки томондан ўртача босим билан марказий чизиқ (бир-бири) томон жағ сиқилади.
3) Бош бармоқларни пастки жағ бурчакларининг қиррасига ўрнатиб, аста пастдан (бўғим бошчаси томон) юқорига босим берилади, синган соҳада оғриқ туради.
Ўткир нина санчиш ёрдамида сезувчанликни аниқлаш мумкин. Агар пастки альвеоляр нерв узилган бўлса, синган томонда пастки лаб ва энгак соҳаларининг сезувчанлиги йўқолади. Шу билан биргаликда, жағнинг синган соҳасидан медиал қисмида шиллиқ парда, милк ва тактил сезувчанлик тишларда ҳамда оғриқ ва ҳароратни сезиш ўзгарганлигини аниқлаш мумкин.
Бўғим бошчасининг ўз чуқурчасида жойлашиши, ҳаракатлари ва ҳолатини аниқлаш учун шифокор жимжилоқларини беморнинг ташқи эшитув йўлига киритиб, пастки жағ ҳаракатларини текширади. Ҳаракат вақтида бўғим бошчаларининг симметрик (синхрон) ҳаракати ўзгарган бўлса, ёки аниқланмаса, жароҳат борлигидан далолат беради. Бўнга ишонч ҳосил қилиш учун tragus олди соҳаси пайпасланади. Оғриқ пайдо бўлиши дастлабки натижани тасдиқлайди. Бўғим бошчаси синган бўлса, бемор оғзини катта оча олмайди. Оғиз очилганда, ияк аксарият ҳолларда синган томонга силжийди
А- Пастки жағ синиқ булакларини аниқлашда шифокор кўллари ҳолати;
Б- Пастки жағ синиқ бўлаклар соҳасини ташқи томонлама аниқлаш усуллари.
A Б
Бўлакларнинг қимирлаши ва (crepitatio) ғижирлаши синишнинг асосий белгиларидир. Бу белгиларни аниқлаш учун шифокор ўнг қўл кўрсаткич бармоғини – тахмин қилинаётган чап томондаги, чап қўл кўрсаткич бармоғини эса – ўнг бўлакка қўйиб, бош бармоқлар билан жағ қиррасини ушлаб, секин-аста, бўлакларни қарама-қарши томонларга, яъни юқори – паст; олд-орқага эҳтиёткорлик билан қимирлатиб кўрилади. Тиш қаторида баланд-паст соҳа, яъни “зинапоя” симптоми бўлиши, тишлар ораси бироз очилиши, милкдаги яранинг кенгайиши, бўлакларнинг бир-бирига ишқаланиши туфайли “ғижирлаш” сезилиши суякда синиш борлиги ва унинг жойини аниқлашнинг патогномоник белгиларидир.
Э'тиборингиз учун рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |