Проф. А. Артиков 4- мавзу Технологик тизимлар бошқариш алгоритмлари. Бошқаришнинг асосий принциплари
Четга чиқишлар бўйича ростлаш ҳақида
Download 193.56 Kb.
|
4 1 мавзу Автоматик ростлаш системаларининг турлари ва хоссалари
Четга чиқишлар бўйича ростлаш ҳақида.
Четга чиқишлар бўйича ростлаш принципидан биринчи марта (1765 йили) И.И. Ползунов узи яратган буғ машинаси козонидаги сув сатҳини ростлаш тизимида фойдаланган. 1784 йилда Ж. Уатт ҳам буғ машинаси валининг айланиш тезлигини-ростлаш тизимида шу принципни қўллаган. Ползуновнинг қалқовичли ростлагичи ва Уаттнинг марказдан қочма ростлагичида бир-биридан мустақил равишда бир принцип қўлланилган ва бу принцип Ползунов - Уатт ростлаш принципи (ёки четга чиқишлар бўйича ростлаш принципи) номини олган. Бу принципнинг моҳияти шундаки, ростлаш жараёнида ростлагич ростланувчи объектга ростланувчи катталикнинг ҳозирги ва берилган қийматлари орасида тенгсизлик ҳосил бўлгандагина ўз таҳсирини кўрсатади. Бу принципни амалга оширувчи автоматик тизим берк тизимдир, чунки сигнал ростланувчи объектнинг чиқиш қисмидан тенгсизликни қайта ишлаб объектнинг киришига таҳсир кўрсатувчи автоматик ростлагичнинг кириш қисмига келади. Ўлчовнинг четга чиқиш қийматини кучайтириш тизимни мураккаблаштиришга олиб келади. Хатонинг қандай ғалаёнланишлар таҳсирида пайдо бўлишдан қатҳий назар, автоматик ростлагичнинг бу хатони қайта ишлаши ушбу тизимнинг афзаллиги ҳисобланади. Бу хусусият муҳим аҳамиятга эга, чунки саноатдаги ростланувчи объектларга қандай ғалаёнланишлар таҳсир қилишини аввалдан билиш мумкин. Четга чиқишлар бўйича ростлаш принципини амалга оширувчи АРТларнинг яна бир афзаллиги битта ростловчининг таҳсирида бир нечта ғалаёнланишларнинг зарарли оқибатини йўқотиш мумкинлигидадир. Бу принципнинг камчилиги шундаки, ғалаёнланиш пайдо бўлиш билан улар бошқарилувчи параметрга таҳсир қилмай, балки ростланувчи объектнинг динамик хусусиятларига боғлиқ бўлган вақт ўтгандан сўнг таҳсир кўрсата. Автоматик ростлагич бир оз кечикиб таҳсир кўрсатади, шу сабабли ростланувчи параметр белгиланганқийматидан анчагина четга чиқишга улгуради. Бу ҳолларда ростловчининг таҳсирини жадаллаштирувчи автоматик ростлагичлар яратиш йўлидан бориш мумкин. Аммо бундай ростлагичлар тенгсизликни бутунлай компенсация қилибгина колмай, балки унинг тескари юналишда ривожланишига олиб келади. Шу сабабли четга чиқишлар бўйича ишлайдиган АРТлари учун ростланувчи параметр қийматининг берилган қийматга нисбатан тебранишлари билан ифодаланувчи оралиқ жараёнлар характерлидир. Четга чиқишлар бўйича ишлайдиган АРТларни шундай лойиҳалаш керакки, бу тебранишлар сўнувчи хусусиятга эга бўлиб, хатонинг қиймати нолга (ёки минимумга) ецин. Оғиш бўйича ростлаш усуллининг чизмаси ; Р — ростлагич; РО — ростловчи орган; О — ростлаш обекти; ТЕ — таққослаш элементи; х(т) — топширувчи таъсир; З1(т) ва З2(т) — ички ростловчи таъсир; й(т) — ростланувчимиқдор; Ф(т) — ғалаёнлантирувчитаъсир. Download 193.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling