Проф. А. Артиков 4- мавзу Технологик тизимлар бошқариш алгоритмлари. Бошқаришнинг асосий принциплари


Download 193.56 Kb.
bet4/5
Sana15.03.2023
Hajmi193.56 Kb.
#1270932
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 1 мавзу Автоматик ростлаш системаларининг турлари ва хоссалари

Ғалаёнланиш бўйича ростлаш

1830 йилда франсуз математиги Понселе ғалаёнланиш (юк) бўйича ростлаш принципини (Понселе принципи) таҳрифлаб берган. Ижро этувчи механизм ростловчи органининг объект юки таҳсирида ҳаракатга келадиган ростлаш тизими ғалаёнланиш бўйича АРТ дейилади.


Ғалаёнланиш бўйича ростлаш сезиларли тенгсизлик пайдо бўлишдан аввалрок ғалаёнланишнинг зарарли таҳсирини йўқотишга имкон беради. Автомат ростлагич бундай тизимларда фақат конкрет ғалаёнланиш таҳсирига жавобан ҳаракатга келади. Ростланувчи объектга эса бир неча ғалаёнланишлар таҳсир қилиши мумкин. Ростланувчи объектга таҳсир қилиши мумкин бўлган ғалаёнланишлар сони нечта бўлса, бу объект шунча автомат ростлагичлар билан таҳминланиши керак дегани.
Ростланувчи объект ҳақида аниқ маҳлумотларсиз уни ғалаёнланиш бўйича ростлаш мумкин бўлмайди.
Агар хом ашё хоссаларининг ўзгариши аввалдан маҳлум бўлса, хом ашё заҳираси ва турли аралаштиргичлардан фойдаланиб таҳминлашнинг таркиби сақланади, ёки хом ашё хоссаларининг ўзгаришига йўл қўйиб, жараёнга берилган вазифани ўзгартириш йўли билан чиқиш параметрларининг доимийлиги сақланади.
Ғалаёнланиш бўйича ростлаш тизимида ростлаш сифати жараён параметрларининг аввалдан берилган маҳлумотларнинг аниқлигига боғлиқ. Бу тизимлар асосий ғалаёнланишлари маҳлум ва ўлчовли бўлган объектлар учун қулай. Юк бўйича ростлашда вақтнинг ҳар бир онида узатиш ва истеҳмол қилиш ўртасидаги тенгликни таҳминлаш жуда қийин.
АРТ билан ғалаёнланиш компенсациясининг хусусияти– улар очиқ ростлаш тизимларидан иборат эканлигидир. Бу тизимларда ростланувчи параметр билан автомат ростлаш ўртасида алоқа йўқ. Бундай очиқ ростлаш тизимларининг камчилиги ростлагич иши ва натижа орасида алоқа йўқлигида. Вақт ўтиши билан тизимда пайдо бўлган энг кичик хато ҳам ростланувчи катталикнинг четга чиқишига олиб келади. Шунинг учун, юқори даражада аниқликка эга бўлган ростлагичлар яратиш зарур бўлиб, буни амалга ошириш катта қийинчиликлар билан боғлиқ.




Download 193.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling