Профессионал таълим муассасаларида гуруҳ раҳбарлиги тўғрисида намунавий низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Гуруҳ раҳбари ишини режалаштириш ва ташкил этиш


Download 32.08 Kb.
bet3/3
Sana07.01.2023
Hajmi32.08 Kb.
#1082863
1   2   3
Bog'liq
Гуруҳ рахбари тўғрисида Низом

4-боб. Гуруҳ раҳбари ишини режалаштириш ва ташкил этиш
17. Гуруҳ раҳбари ишини ташкил этишнинг умумий тамойиллари педагог ходимларнинг меҳнати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари, таълим муассаса Устави, Ички меҳнат тартиби қоидалари ва ушбу Низом нормалари билан белгиланади.
18. Гуруҳ раҳбарининг гуруҳ ва ўқувчилар билан индивидуал ишлаши мунтазам ва доимий равишда амалга оширилади.
19. Гуруҳ раҳбари таълим муассасасининг йиллик иш режасига мувофиқ ҳар бир семестр учун иш режасини тузади. Иш режаси таълим муассаса директорининг соҳага мутасадди ўринбосари томонидан тасдиқланади.
20. Гуруҳ раҳбарининг иш режаси унинг ҳар куни, ҳар ҳафтада, ҳар ойда ҳамда ҳар семестрда амалга оширадиган ишлари ва тадбирларини ўз ичига олади.
21. Гуруҳ раҳбари таълим муассаса машғулотлар жадвалига мувофиқ гуруҳда тарбиявий соатларни ўтади. Гуруҳда ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар сони ойида иккитадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
22. Гуруҳ ота-оналар йиғилишлари ўқув семестри мобайнида тўрт мартадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
23. Гуруҳ раҳбарининг фаолияти бўйича ҳисобот таълим муассасанинг педагогик кенгашида, шунингдек раҳбарият ҳузуридаги йиғилишларда эшитилиши мумкин.
24. Гуруҳ раҳбари фаолиятига оид методик бирлашмалар ишида фаол иштирок этиши шарт.
25. Гуруҳ раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши лозим:
семестр учун тарбиявий режа;
гуруҳ ўқувчиларининг шахсий жилдлари;
гуруҳ журнали;
гуруҳ раҳбари кундалиги;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва вояга етмаганларнинг назорати бўйича ҳужжатлар;
ота - оналар билан индивидуал ишлаш баённомалари;
гуруҳ йиғилишлари баённомалари;
ота-оналар йиғилишлари баённомалари;
тарбиявий соатлар ва дарсдан ташқари тадбирларнинг методик ишланмалари;
хавфсизлик чоралари бўйича ўқувчилар инструктажларини рўйхатга олиш журнали;
гуруҳ раҳбарининг фаолияти тўғрисида ҳисоботлари.
26. Гуруҳ раҳбари кундалигининг намунавий таркиби қуйидагича бўлиши тавсия этилади:
ўқувчиларлар ва уларнинг ота-оналари ҳақида маълумот;
ўқувчиларнинг жамоат топшириқлари, гуруҳ фаоллари;
гуруҳ, таълим муассаса учун навбатчилик жадвали;
гуруҳ, таълим муассаса ишларида, танловларда ўқувчиларнинг иштироки рейтинги;
тарбиявий соатлар мавзулари;
дарсдан ташқари вақтларда ўқувчиларнинг бандлиги ҳақида маълумот;
ота-она йиғилишларининг мавзулари;
ота-оналар йиғилишларида давоматни ҳисобини юритиш;
гуруҳ ота-оналар Кенгаши тўғрисида маълумотлар.


5-боб. Якуний қоидалар
27. Гуруҳ раҳбарлиги юклатилган педагог ходимларга ўрнатилган тартибда қўшимча тўлов белгиланади.
28. Гуруҳ раҳбари фаолиятини баҳолаш мезонлари таълим муассасада ишлаб чиқилади ҳамда таълим муассасанинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқлади.
29. Баҳолаш натижаларига кўра фаолияти қониқарсиз деб топилган гуруҳ раҳбари гуруҳ раҳбарлиги фаолиятидан четлаштирилади.
30. Ўз вазифаларини бажармаганлиги учун гуруҳ раҳбари амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий ва бошқа жавобгарликка эга ҳисобланади.
Download 32.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling