Профессионал таълим муассасаларида гуруҳ раҳбарлиги тўғрисида намунавий низом 1-боб. Умумий қоидалар
Download 32.08 Kb.
|
Гуруҳ рахбари тўғрисида Низом
Профессионал таълим муассасаларида гуруҳ раҳбарлиги тўғрисида намунавий низом 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, профессионал таълим муассасасида гуруҳ раҳбари фаолиятини тартибга солади. 2. Гуруҳ раҳбарлиги – турли хил тарбиявий, ташкилий фаолият орқали гуруҳ жамоасининг соғлом муносабатлар тизимини ташкил этиш ва ўқувчиларнинг ўзлигини англаш ҳамда шахсий ривожланиши учун шароит яратишга қаратилган педагог ходимнинг профессионал фаолияти ҳисобланади, 3. Гуруҳ раҳбарлиги фаолияти инсонпарварлик, демократия, умуминсоний қадриятлар устуворлиги, ўқувчиларнинг ҳаёти ва саломатлиги, фуқаролик, шахснинг эркин ривожланиши тамойилларига асосланади. 4. Гуруҳларда ўқув, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ҳамда ташкилий ишларга раҳбарлик қилиш учун педагог ходимлардан гуруҳ раҳбарлари тайинланади. 5. Гуруҳ раҳбари профессионал таълим муассаса директори буйруғи билан тайинланади ва озод этилади. 6. Гуруҳ раҳбари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция,Ўзбекистон Республикасининг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилиги ва уларнинг кафолатлари, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Оила кодекси, "вояга етмаганларнинг назорати ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш тизимининг асослари тўғрисида" ги Қонуни, таълим муассасаси устави ҳамда мазкур Низомга амал қилади. 7. Гуруҳ раҳбарлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш таълим муассасаси директорининг ёшлар бўйича (техникумларда – ўқув-тарбиявий ишлар бўйича) ўринбосари томонидан амалга оширилади. 8. Гуруҳ раҳбари таълим муассасаси раҳбарияти, ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ота - оналар (қонуний вакиллар), психолог ва таълим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. 9. Гуруҳ раҳбари фақат битта гуруҳда гуруҳ раҳбарлигини амалга ошириши мумкин. Истисно ҳолларда ўқитувчилар ва бошқа ходимлар сони кам бўлган тақдирда, икки гуруҳга бир раҳбар белгиланиши мумкин. 10. Гуруҳ раҳбари вақтинчалик бетоб бўлган тақдирда, гуруҳ раҳбарлиги вазифалари бўлим бошлиқларига ёки бошқа ходимларга қўшимча ҳақ тўламасдан берилади. 11. Гуруҳ раҳбарининг касбий тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар: умумий ва ижтимоий педагогика, ижтимоий ва ёш психологияси, низо психологияси бўйича билим ва кўникмалар мажудлиги; таълимнинг назарий асосларини билиш, шахсга тарбиявий таъсир қилиш технологияларига эга бўлиш; гуруҳ жамоаси фаолиятини ташкил этиш кўникмаларига эга бўлиш; гуруҳ жамоаси билан ишлаш шакллари ва усулларини билиш ва улардан фойдаланиш кўникмаси; дарсдан ташқари тадбирларни ташкил этиш усулларини билиш; дарсдан ташқари тадбирлар ўтказишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва нормаларини билиш; ота-оналар билан самарали мулоқат ўрнатиш техникасини ҳамда ота-оналар йиғилишларини ўтказиш методикасини ўзлаштириш; ўсмирларнинг индивидуал ва ёш хусусиятларини билиш; алоҳида шахс ва гуруҳни ўрганишнинг (ташхислашнинг) самарали усулларига эга бўлиш; таълим олувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш масалалари бўйича ҳукумат ва бошқа давлат органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияни, меҳнат қонунчилиги асосларини билиш; ўқув-меърий ҳужжатларни, ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича услубий тавсияларни билиш; ҳиссий эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини ташхислаш, прогнозлаш қобилияти; тарбия соатларни ўтказишнинг замонавий шаклларини билиш, тарбиявий тадбирларни ўтказишнинг самарали шаклларини қўллаш кўникмаси; маънавий-ахлоқий маданиятнинг юқори даражаси. Download 32.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling