Профессионал таълим муассасаларида гуруҳ раҳбарлиги тўғрисида намунавий низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Гуруҳ раҳбарлиги фаолиятининг мақсад ва вазифалари


Download 32.08 Kb.
bet2/3
Sana07.01.2023
Hajmi32.08 Kb.
#1082863
1   2   3
Bog'liq
Гуруҳ рахбари тўғрисида Низом

2-боб. Гуруҳ раҳбарлиги фаолиятининг мақсад ва вазифалари
12. Гуруҳ раҳбарлиги фаолиятининг мақсади ўқувчининг ўз-ўзини ривожлантириш ва ўз-ўзини англаш ҳамда турли фойдали ижтимоий фаолият турларига жалб қилиш орқали бўлғуси мутахассисларнинг компетенцияларини шакллантириш учун шарт - шароитлар яратишдир.
13. Гуруҳ раҳбарлиги фаолиятининг вазифалари:
гуруҳни шакллантириш ва ривожлантириш;
шахсни ривожланиши, унинг потенциал қобилиятларини очиш учун қулай психологик ва педагогик шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчиларда ўз-ўзини ривожлантириш қобилиятини шакллантиришга кўмак бериш;
ўқувчиларга умумий ва касбий компетенцияларни шакллантиришда кўмаклашиш;
гуруҳни тарбиялашнинг турли шакллари орқали ўзаро муносабатлар тизимини ташкил этиш;
ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш;
гуруҳда тарбиявий ишлар тизимини ташкил этиш;
гуруҳда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
ўқувчиларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ижодий фаолиятини ташкил этиш.


3-боб. Гуруҳ раҳбарининг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
14. Қуйидагилар гуруҳ раҳбарининг вазифалари ҳисобланади:
гуруҳда тарбиявий жараённи ташкил этиш;
ўқувчиларни гуруҳ жамоасининг тизимли фаолиятига жалб қилиш;
гуруҳда тарбиявий ишларни ташкил этишга педагогик ходимлар, ўқувчиларнинг ота-оналари, бошқа соҳалардаги мутахассислар (фан, санъат, спорт, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқалар)ни жалб этиш;
ўқувчиларнинг машғулотларни ўзлаштириш кўрсаткичлари ва уларнинг умумий ривожланиши динамикасини мунтазам таҳлил қилиш;
ўқувчилар шахсиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда оиладаги ҳаётий фаолиятининг шарт-шароитларини ўрганиш ва ўз фаолиятида ҳисобга олиш;
гуруҳ ўқувчиларини ўқув машғулотларига қатнашишини назорат қилиш;
ўқувчиларнинг ҳулқ атворида девиантлик ҳолатларини намоён бўлишини кузатиб бориш ва ўз вақтида аниқлаш, асосланган педагогик ва психологик коррекция ишларини амалга ошириш, мураккаб ва хавфли ҳолатларда коллеж раҳбариятига хабар бериш;
ўқувчиларга ҳаётий муаммолари ва зиддиятли вазиятларини ҳал қилишда ёрдам бериш;
гуруҳ активини шакллантириш, ташкилий ишларда ёрдам бериш, ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг турли шаклларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
ўқувчиларни турли тўгараклар, спорт секциялари ва бадиий ҳаваскорлик ишларига жалб этишга кўмаклашиш;
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўқувчиларнинг маънавий ва жисмоний такомиллашиб боришига кўмаклашиш;
ўқувчиларнинг ота-оналарини (қонуний вакилларини) уларнинг муваффақиятлари ёки муваффақияцизликлари ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиш;
ўқувчиларни фанларни ўзлаштиришдан орқада қолишини олдини олиш ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида гуруҳда машғулотлар олиб борадиган педагог ходимларнинг ишини мувофиқлаштириш, муваффақиятсизлик сабабларини аниқлаш, самарали ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
гуруҳ билан мунтазам равишда тарбиявий соатлар, дарсдан ташқари тадбирлар ўтказиш;
қонунларга итоаткорлик ва ахлоқий тамойилларга ҳурматни тарбиялаш, ватанпарварлик, фуқаролик позициясини шакллантириш ва шахснинг ижтимоий-муҳим фазилатларини шакллантириш бўйича ишлар олиб бориш;
гуруҳга оид ҳужжатларни (ўқувчилар шахсий жилдлари, гуруҳ журнали, гуруҳ ўқув режаси, ҳисоботлар, ўқувчилар шахсини ўрганишнинг индивидуал харитаси ва ҳоказо) олиб бориш;
таълимнинг янги технологияларини ўрганиш, гуруҳ раҳбарлари, педагогик консилиумлар ва бошқа методик бирлашмалар ишларида иштирок этиш;
педагогика ва психология соҳасида мунтазам малака даражасини ошириб бориш;
таълим муассасаси раҳбарияти топшириғига мувофиқ гуруҳ ва ўз фаолиятига оид турли ҳисоботлар тайёрлаш ва тақдим этиш;
дарсдан ташқари тадбирларни ўтказиш ҳамда таълим муассасадан ташқарида ўтказиладиган тадбирлар давомида хавфсизлик талабларига риоя қилишни таъминлаш.
15. Гуруҳ раҳбарлиги фаолиятининг вазифаларидан келиб чиқиб, гуруҳ раҳбари қуйидаги функцияларни амалга оширади:
талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганади;
гуруҳ жамоаси ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлайди;
ҳар бир ўқувчининг оилавий тарбияси ҳолати ва шароитларини ўрганади ва таҳлил қилади;
тарбиявий фаолият натижаларини прогнозлайди;
таълим муассасаси тарбия тизимига мос равишда гуруҳнинг тарбия моделини шакллантиради;
гуруҳ муносабатларида юзага келадиган оқибатларни олдини олади;
гуруҳда ўқувчиларнинг турли ривожлантирувчи фаолиятларини ташкил этади ва рағбатлантиради;
-ўқувчиларнинг ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятини режалаштиришга, уларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади;
- оила ва таълим муассасаси ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлайди;
- ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
- ўқувчилар билан индивидуал ишларни ташкил этади;
- педагогик ва услубий кенгашлар, гуруҳ раҳбарлари кенгаши ва бошқа фаолиятига алоқадор кенгашлар ишида иштирок этади;
гуруҳ раҳбарлиги иш ҳужжатларини юритади;
ўқувчилар ўртасидаги шахслараро муносабатларни ривожлантиради ва тартибга солади;
ҳар бир ўқувчини жамоага мослашишига ёрдам беради;
гуруҳда соғлом муҳит яратишга кўмаклашади.
Гуруҳ раҳбари дарсдан ташқари тадбирлар давомида ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун масъулдир.
16. Гуруҳ раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзлаштиришдан орқада қолишни олдини олиш ва ўз вақтида ёрдам бериш мақсадида ҳар бир ўқувчининг ўқув фаолияти натижаларини назорат қилиш;
гуруҳда машғулот олиб борувчи педагог ходимлар ишини мувофиқлаштириш;
ўқувчилар билан индивидуал иш олиб бориш;
таълим муассасаси раҳбариятига, педагогик кенгашга, ўз-ўзини бошқариш органларига гуруҳ жамоаси номидан ёки ўз номидан таклифлар киритиш;
ўқувчиларнинг жисмоний ва руҳий саломатлиги ҳақида мунтазам равишда маълумотлар олиш;
мустақил равишда ўқувчилар жамоаси билан тарбиявий ишларини режалаштириш, гуруҳ жамоаси фаолиятини ташкил этиш шаклларини танлаш ва аудитория тадбирларини ўтказиш;
гуруҳ раҳбарлиги фаолияти билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш ёки бошқа масалалар бўйича ўқувчиларнинг ота-оналарини (қонуний вакилларини) таклиф қилиш;
таълим муассасада қабул қилинган режалаштиришнинг асосий тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, гуруҳ билан тарбиявий ишларини режалаштириш шаклини мустақил равишда танлаш;
коллеж раҳбарияти, ота-оналар, ўқувчилар ва бошқа педагогик ходимлар томонидан ўз фаолиятини баҳолашдан норози бўлган тақдирда ўз шаъни, қадр-қиммати ва профессионал обрўсини ҳимоя қилиш.



Download 32.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling