Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими


«Чет элдан олиб келинган дипломларни тан олиш тизими соддалашади»


Download 1.04 Mb.
bet17/25
Sana17.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1542908
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
1 1 Профессионал таълим соҳасида давлат сиёсати, касбий

«Чет элдан олиб келинган дипломларни тан олиш тизими соддалашади»
– Бундан ташқари, чет элдан олиб келинган дипломларни ҳам тан олиш тизими соддалашади. Чунки хорижда олинган дипломнинг малака даражаси биздаги қайси даражага тушиши аниқлашади.
Хорижда олий таълим берадиган коллежлар ҳам бор. Уларни тугатиб келганларнинг ҳужжати айрим ҳолларда коллежники билан тенглаштириб қўйиларди. Энди бу муаммо бўлмайди. Коллежда ўқиб олинган бўлса-да, ҳужжат миллий малака рамкасининг 5-даражасига мос келса, ўз-ўзидан олий таълим даражасига тенглаштирилади. 
«Ўз устида ишлашга имкон бериляпти»
– Бундан ташқари, шу пайтга қадар квалификация тўғрисида ҳужжат олган шахс яна ўз малакасини оширишни хоҳласа, бу муаммо эди. Сабаби дипломда малаканинг қайси даражасини тугатгани аниқ кўрсатилмаган. Бу эса қандай қилиб ва қаерда малака ошириши мумкинлигини сўроқ остида қолдирган.
Миллий рамка тасдиқланиши билан таълимни тугатган одам кейинги босқичда қайси жиҳатдан малака ошириши лозимлигини билиб олади ва таълим берувчилар ҳам шунга асосланиб, ўз ишини ташкил қилади, хизматларини таклиф қилади.
«Ноформал таълимга формал ҳужжат бериш мумкин бўлади»
– Бизда кўпчилик коллежларга бориб эмас, ҳунармандга шогирд тушиб, турли касбларни эгаллашади. Масалан, чилангар бўлишни хоҳлаган одам 6 ой чилангарлик устахонасида, сартарош бўлишни хоҳлаган ёш эса сартарошхонада ишлаб, ҳунарни ўзлаштиради. Демак, улар сартарош ва чилангар малакасига эга бўлишади, фақат ноформал тарзда.
Ноформал таълимга эса диплом бера олмаймиз, улар қачон коллеж, институтда ўқиса, диплом олишлари мумкин бўлади. Шунинг учун малакага эга бўлса-да, қўлида ҳужжати йўқлиги учун ноформал тарзда малакага эга бўлганлар меҳнат бозорида тенгсизликка дуч келаётган эди.
Энди миллий малака рамкаси билан бирга «Квалификацияни баҳолаш марказлари» ташкил этилиши кутиляпти. Ҳунарманд йигит баҳолаш марказига бориб, ўз малакасини баҳолатиши ва унга мос равишда ҳужжат олиши мумкин. Бу ҳужжат эса коллеж дипломи билан тенг юридик кучга эга бўлади.
Бу нарса бизга керак эди. Чунки сифат қониқтирмагани учун ўқувчилар коллежларга бормай қўйишганди. Ким ҳунар ўрганишни хоҳласа, ҳунармандга шогирд тушишни маъқул кўрарди. Энди улар ҳам ўз малакасига яраша ҳужжат олиш имконига эга бўлади.
Бундан ташқари, формал таълим билан ҳаммани тўлиқ қамраб олиш жуда қийин. Жамиятда ҳар доим ноформал таълим мавжуд бўлиб келган. Ҳатто онлайн тарзда мустақил бирор малакага эга бўлаётганлар ҳам кўп. Улар эга бўлган малакани ҳам расман тасдиқлашимиз мумкин бўлмоқда.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling