30
ПРОФИЛАКТИК ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ МЕХАНИЗМИ
ВА КЕЙИНГИ КУЗАТИБ
БОРИШ ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисидаги” Қонуннинг 39-моддасида шахсни профилактик
ҳисобдан чиқариш асослари белгилаб берилган.
Хусусан:
Шахсни профилактик ҳисобдан чиқариш асослари:
профилактик ҳисобга
олиш муддатининг тугаши;
реабилитация қилувчи асосларга кўра жиноят ишини
тугатиш тўғрисида терговчи ёки прокурор томонидан қарор қабул
қилиниши ёки суднинг оқлов ҳукмининг қонуний
кучга кириши;
суднинг шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги
жазога ҳукм қилиш тўғрисидаги айблов ҳукмининг ёки
тиббий
йўсиндаги мажбурлов
чорасини қўллаш тўғрисидаги
суд
ажримининг қонуний кучга кириши;
қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт
чорасини танлаш
тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилиши;
шахснинг
муддатидан
олдин
тўлиқ
тузалганлиги
тўғрисида далолат берувчи маълумотларнинг мавжудлиги;
профилактик
ҳисобда
турган
шахс
Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидан ташқарига доимий яшаш жойига қонунда
белгиланган тартибда чиқиб кетган тақдирда;
профилактик ҳисобда турган шахснинг вафот этиши.
Ҳисобдан чиқариш асослари бўлганида,
профилактика
инспектори томонидан шахсни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор
чиқаради ва ИИО раҳбари томонидан тасдиқланади.
Маҳаллада профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан
маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар
фаоли ва ёшлар етакчилари ишларни
ташкил этишда шахснинг
муддатидан олдин тўлиқ тузалганлиги тўғрисида далолат берувчи
31
маълумотларни профилактика инспекторига тақдим этган ҳолда
профилактика инспектори ўрганиб чиқиб ҳисобдан чиқариш
тўғрисида қарор чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: