3
УЎК /
Б.Султонов, Д.Азизов, Қ.Саитқулов, У.Мирзатиллаев, А.Ахмаджонов, Ф.Аблаяров,
А.Холмахматов, А.Юнусов, А.Алимов
Профилактик ҳисобда турган ва меҳнат миграциясидан қайтган ёшлар билан
индивидуал ишлаш: Услубий қўлланма. / Масъул муҳаррир: А. З.Саъдуллаев – Т.,
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш
институти,
2023. – 36 б.
Мазкур услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга оид
давлат сиёсатининг ижроси ҳолатини муҳокама қилишга бағишланган 2023 йил ... даги ...-
сонли йиғилиши баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги
ва Ёшлар ишлари агентлигининг амалиётчи мутахассислари ва соҳа олимлари томонидан
тайёрланган. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш
институти Илмий Кенгашининг 2023 йил ... даги ...-сонли баёни
билан нашрга тавсия
қилинган.
Услубий қўлланма профилактик ҳисобда турган ёшлар
билан ишлаш,
уларнинг
ҳаётий позицияларини ўзгартирган ҳолда, жамиятнинг ижтимоий ҳаётида фаол
иштирокини ошириш усулларини ёритишга бағишланган. Ушбу қўлланмадан
масъуллар
профилактик ҳисобда турган ёшлар билан ишларни ташкил қилишда
фойдаланишлари
мумкин.