Профилактик ҳисобда турган ёшлар билан индивидуал ишлаш


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/18
Sana16.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1491670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
1 Профилактик ҳисоб ҚЎЛЛАНМА 080323

Ижтимоий
ролнинг
характеристикаси: 
Обрўси паст шахслар ёки оила вакиллари. 
Меҳнат ва таълим жамоалари билан мустаҳкам 
алоқаларга эга бўлмаслик. 
Салбий ижтимоий йўналишга эга бўлган норасмий 
гуруҳлар билан яқин алоқадорлик. 
Узоқ муддатли ҳаётий режаларга эга эмаслик ва шахсий 
имкониятларга мос келмайдиган ижтимоий даъволар. 


14 
Жамоат 
ташкилотлари 
ва 
давлат 
муассасалари 
фаолиятида, жумладан маҳалла фаолиятида ҳам кам иштирок 
этиш. 
Жамият талабларини, айниқса ҳуқуқий талаблар, ахлоқ-
одоб қоидаларини тушунмаслик/тан олмаслик.
Жамиятдан бегоналашиш, меҳнат, оила ва дўстлик 
ришталарининг заифлиги туфайли уларни бажаришни истамаслик. 
 
Ахлоқий ва психологик хусусиятлар: 
Импулсив ва ўйламасдан ҳаракатланиш. Бу хусусият 
тажовузкорлик, 
паст 
реакция 
чегараси 
ва 
шахслараро 
муносабатлардаги заифлик билан бирлаштирилган. Бу белгилар 
кўп даражада талончилар, қотиллар, зўравонлар, камроқ даражада 
ўғриларга хос бўлади. 
Бошқа шахсларга ортиқча талаблар қўйишади ва ўзига 
нисбатан паст баҳо беришади. Бу айбдорлик ва жамиятдан 
бегоналашиш 
туйғуларини 
нейтраллаш 
усули 
сифатида 
ишлатилади. Жиноятчилар ахлоқ-одоб қоидаларни ва қонунларни 
бузаётганликларини тушунадилар, лекин улар ўзини оқлашга ва 
айбни бошқа одамларга юклашга мойил бўлади. 
Қадрият мўлжаллари, ахлоқий хусусиятлари қонунга 
бўйсунувчи инсонларникидан кескин фарқ қилади; 
Жиноятчиларда 
шахсий 
деформациялар 
кўпинча 
алкоголизм билан, қисман наркомания билан боғлиқ. Зарарли 
маҳсулотларни (спиртли ичимликлар, гиёҳванд ёки психотроп 
воситалар) суиистеъмол қилиш шахснинг тубанлашиша олиб 
келади. 
Жиноятчилар 
ижобий 
фазилатларга 
(тадбиркорлик, 
ташаббускорлик, индивидуаллик, етакчилик қобилияти) ҳам эга 
бўлишлари мумкин. Бироқ, ғайриижтимоий қадриятга йўналганлик 
ва ахлоқсизлик устига қурилган ушбу “фазилатлар” маълум бир 
жиноятчининг жиноий гуруҳда етакчи ўринни эгаллашига ёрдам 
беради холос. 


15 
БИРЛАМЧИ БЕЛГИЛАРНИ АНИҚЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИ 
 
Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида 
янгидан янги, имкониятларни очмоқда. Шу билан бирга, уларни 
илгари кўрилмаган турли хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, ёшлар, хусусан уюшмаган ёшлар билан 
ишлашнинг янгича замонавий механизмларини ишлаб чиқишни 
ҳамда амалиётга жорий этишни тақозо этади. Бу эса ёшларнинг 
қийнаётган муаммолар, уларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини 
мунтазам равишда назорат қилиб боришни ҳамда уларни бартараф 
этиш борадасиги зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш 
заруратини юзага келтирмоқда. Бу борадаги ишлар самарадорлиги 
ваколатли субъектларнинг ўзаро ҳамжихатлигида намоён бўлади.
Қуйидаги келтирилган жадвалга асосан ёшлар билан ишлашда 
маҳалладаги профилактика инспектори, маҳалла фуқаролар йиғини 
раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси 
бир ёқадан бош чиқариб, қоғозда эмас амалда ҳакаратлар 
якдиллиги асосида ишни ташкил этиши мақсадга мувофиқ. 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling