Профилактик ҳисобда турган ёшлар билан индивидуал ишлаш
% 15. Ёшлар, шу жумладан вояга етмаганларнинг алкоголли ичимликларни истеъмол қилиши 4%
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Профилактик ҳисоб ҚЎЛЛАНМА 080323
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биофизиологик белгилар
- Ижтимоий - демографик хусусиятлар
4%
15. Ёшлар, шу жумладан вояга етмаганларнинг алкоголли ичимликларни истеъмол қилиши 4% 16. Ёшларда моддий етишмовчилик ва пулга муҳтожлик ҳолатларининг мавжудлиги 2% 12 ҲУҚУҚБУЗАРЛИККА МОЙИЛ ЁШЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ БЕЛГИЛАРИ Ҳуқуқбузарликка мойиллик криминологияда кенг ўрганилган ҳодисалардан бири бўлиб, олиб борилган изланишлар натижасида жиноятчи шахсининг жуда кўп белгилари аниқланган. Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, ушбу белгилар шартли характер касб этган ҳолда, мазкур мойилликларга эга бўлган шахсни жиноятчи инсон деб қарашга асос бўлмаслиги лозим. Бугунги кунда фанда кенг тарқалган жиноятчиликка мойил шахсларнинг белгилари тўртта катта гуруҳга бўлинади: Биофизиологик – саломатлик ҳолати, антропометрик хусусиятлар (бўйи, вазни ва бошқалар), асаб тизими ва бошқа органларнинг туғма хусусиятлари ва камчиликлар. Ижтимоий-демографик – жинси, ёши, маълумоти, касби, оилавий аҳволи, даромад даражаси, яшаш жойи ва бошқалар. Ижтимоий роль – шахснинг жамиятдаги мавқеи ва маълум ижтимоий гуруҳларга мансублиги туфайли унинг ижтимоий функциялари билан боғлиқ белгилар. Ахлоқий-психологик – ақлий фазилатлар, мақсадлар, қадрият йўналишлари, ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларга муносабати, эҳтиёжлар ва уларни қондириш усуллари. Биофизиологик белгилар: жуда ҳам индивидуал бўлиб, унинг умумлаштирувчи жиҳатлари сифатида бирон-бир жисмоний имконияти сабабли бошқалардан ажралиб қолган ёки ушбу белгилари туфайли жамият аъзолари томонидан ажратиб қўйиладиган шахсларни кўрсатиш мумкин. Ижтимоий - демографик хусусиятлар: Жинсий хусусиятлар. Эркаклар аёлларга қараганда тез- тез жиноят қилишади. Бироқ, юқорида таъкидлагнидек, фақат 13 эркак эканлиги учунгина жиноят содир этмайдилар, балки, аёллар томонидан ҳам кўплаб жиноятлар содир этилмоқда. Турли ёшдаги жиноий фаолият ҳам бир хил эмас. Жиноятларнинг катта қисми (70-75 фоизгача) 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилган бўлиб, вояга етмаганлар (14-17 ёшлилар) томонидан содир этиладиган жиноятлар уларнинг ичида муҳим ўрин тутади. Чунки, айнан ушбу ёшда шахс кўпинча биринчи марта жиноят кўчасига кириб келади. 30 ёшгача бўлган шахслар, катта ёшлилардан фарқли равишда, кўпроқ жиноий ҳуқуқбузарликнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши (қотиллик, баданга оғир шикаст этказиш, ўғирлик, талончилик, зўрлаш) билан тавсифланган тажовузкор характердаги жиноятларни содир этадилар. Жиноятчилар, одатда олий маълумотга эга бўлмайдилар, умуман олганда, уларнинг билим даражаси қонунга бўйсунадиган шахсларникидан бир оз паст бўлади. Касблар ўртасида фарқлар деярли сезилмайди, бироқ доимий даромад манбаига эга бўлмаганлар томонидан жиноят содир этишга мойиллик юқори бўлади. Ҳуқуқбузарларнинг тахминан ярми жиноят содир этилган вақтда оила қурмаганларда нисбатан кўпроқ, расмий никоҳда бўлган ёшлар томонидан жиноят содир этилиши камроқ кузатилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling