Профилактик ҳисобда турган ёшлар билан индивидуал ишлаш


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana16.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1491670
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1 Профилактик ҳисоб ҚЎЛЛАНМА 080323

 
 
 
 



КИРИШ 
 
Услубий қўлланма ёшларни, айниқса уларнинг уюшмаган 
тоифаси ўртасида самарали профилактик ишларни ташкил этиш ва 
амалга ошириш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, соғлом-
турмуш тарзида ҳаёт кечиришига кўмаклашиш мақсадида масъул 
давлат органлари, ташкилотлар, таълим муассалари ҳамда 
жамоатчилик вакиллари томонидан профилактик ишларни ташкил 
этиш бўйича ҳаракатлар механизмини ўрганишга ёрдам беради.
Шунингдек, маҳаллаларда ёшлар томонидан содир этилаётган 
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва барвақт олдини олишда 
профилактика инспекторлари, маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, 
ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва бошқа мутассади 
ташкилотларнинг ходимлари учун ёшлар билан ишлаш, жамиятда 
ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-
тадбирлари бўйича янгича ёндашувлар билан танишиш имконини 
беради. 
Услубий қўлланма Ички ишлар органлирининг туман (шаҳар) 
бўлимлари профилактика инспекторлари, маҳалла раиси, ёшлар 
етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва бошқа 
мутассади ташкилотларнинг ходимлари учун мўлжалланган. 
 
 
 



АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР 
 
“Пробация назоратидагилар”
– озодликдан маҳрум қилиш 
билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм этилиб, ички ишлар органлари 
пробация хизмати назоратига олинган шахслар
“Профилактик ҳисобда турганлар” 
– содир этган қилмиши 
учун жавобгарликка тортилиб, ички ишлар органлари назоратига 
олинган шахслар; 
“Ёт ғоялар таъсирига тушиб қолганлар”
 
– диний ва бошқа 
оқимлар манфаатларига хайрихоҳ ҳамда уларнинг таъсирига тушиб 
қолган, шунингдек, жамиятда умумэътироф этилган ахлоқ-одоб 
нормалари ва юриш-туриш қоидаларига зид хатти-ҳаракат содир 
этувчи шахслар; 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling