- 2-маъруза. Информатика ва алгоритмлашнинг асосий тушунчалари. Алгоритмлаш асослари.
- Алгоритм сўзи буюк математик Ал-Хоразмийнинг номи билан боғлиқ бўлиб, у биринчи бўлиб араб рақамларидан фойдаланган ҳолда арифметик амалларни бажариш қоидасини баён этган. Ҳар қандай қўйилган масалани компьютерда ечиш учун олдин унинг ечиш усулини танлаб, кейин унинг алгоритмини ишлаб чиқиш керак бўлади.
- Алгоpитм — ижрочи учун маълум бир масалани ечишга қаратилган кўрсатмаларнинг аниқ кетма-кетлиги.
- Ал-Хоразмийнинг номини лотинча ифодаси — Algorithmi.
- Алгоритм — информатика ва математиканинг асосий тушунчаларидан ҳисобланади
- Алгоритм ижрочиси — алгоритмда кўрсатилган буйруқларни бажара оладиган абстракт ёки реал (техник, биологик ёки биотехник) система.
- Одатда ижрочи алгоритмни мақсади ҳақида ҳеч нарса билмайди.
- Информатикада алгоритмни универсал ижрочиси – компьютер.
- Алгоритмларга хос хусусиятлар:
- оддий харакатлар;
- буйруқлар тизими.
- Буйруқлар тизими. Ҳар бир ижрочи факатгина ушбу ижрочи тушунадиган буйруқларни (яъни, ижрочи бажарадиган буйруқлар руйхатига мансубларни) бажара олади.
- Ижрочи буйруқларни бажариш жараёнида оддий ҳаракатларни бажаради.
Алгоpитмнинг хоссалари - Дискpетлик. Алгоpитм ижрочиси масалани ечиш жараёнини алоҳида ва содда қадамлар кетма-кетлигини бажариш деб тушуниши керак.
- Тушунарлилик. Алгоритм ижрочиси буйруқлар кетма-кетлигини қандай бажаришни аниқ билиши керак.
- Аниқлик. Алгоритмнинг ҳар бир қоидаси, ундаги амаллар ва буйруқлар бир маъноли бўлиши керак. Шу хоссага асосан алгоритм ижрочиси буйруқлар кетма-кетлигини механик бажариш имкониятига эга бўлади.
- Оммавийлик. Масалани ечиш алгоритми умумий холлар учун яратилади, яъни факатгина бошлангич кийматлари билан фарқланувчи бир турдаги масалалар синфи учун тузилади. Бунда бошланғич қийматлар алгоритмнинг қийматлар қабул қилиши мумкин бўлган соҳадан олинади.
- Натижавийлик. Ҳар қандай алгоритмнинг ижроси охир-оқибат маълум бир ечимга келиши керак.
- Тугалланганлиги. Маълум бир қадамдан сўнг тугашлиги
- Алгоритмни бажариш учун қулай бўлган матн кўринишида тасвирлаш
- Алгоритмни ҳар хил маълумотлар тўплами учун ҳақиқийлиги
- Маълум бир сондаги қадамларни бажаргандан сўнг аниқ натижани олишлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |