Progress volume 2 ǀ issue 7


Download 23.18 Kb.
bet2/3
Sana05.05.2023
Hajmi23.18 Kb.
#1426567
1   2   3
Bog'liq
kreativ-yondashuv-asosida-oliy-talim-muassasalari-talabalarining-nut-ini-stirish-va-tafakkurini-rivozhlantirishning-samaradorligi

Keywords: creative approach, speech, external motivation, creative potential, cognition, development of student speech.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 1 октябрь –Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида: “Тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ”– деб таъкидлаб ўтгани бежиз эмас.


Олий таълим муассасалари талабаларининг нутқини ўстириш ва тафаккурини ривожлантириш жараёнини модернизациялаш шароитида инновацион фаолият муҳитини амалга ошириш механизми ва ташкил этишнинг истиқболли технологияси, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан

фойдаланиш, инновацион жараённинг муваффақиятли бориши ўқитувчиларнинг фаолиятларни креатив ёндашув асосида ташкил этишга бевосита боғлиқ. Биламизки, таълим-тарбия тизимидаги ҳар қандай янгилик ғоя, фикр, инновация бўла олмайди. Бунинг учун ислоҳот фаолиятининг аниқ шакли, мазмуни ва кўлами асос бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда олий таълим муассасалари талабаларининг нутқини ўстириш ва тафаккурини ривожлантиришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида ўқитувчининг талабаларга тўғри мотивация бера олиши ҳам бевосита таълим жараёнига ижобий таъсир кўрсатишини эътироф этиб ўтиш лозим. Мотивация уйғотиш талабанинг ривожланиши ва ижтимоий мослашиши учун қулай муҳит яратиш билан бир қаторда талабанинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнида барча турдаги ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлайди.
Педагогик нуқтаи назардан ёндашсак мотивация - бу ўқитувчининг ўз касбига бўлган қизиқувчанлиги ҳисобланади. Ўз касбини севмаган, ўз касбига қизиқмаган ўқитувчи идеал даражада креатив фаолият билан шуғулланади деб айтиш қийин. Илмда мотивациянинг қўйидаги шакллари аниқланган:

  • ташқи мотивация – ижтимоий таъсирларнинг натижасида шахснинг муайян фаолиятни амалга оширишга бўлган йўналиш олиши. Бугунги кунда узлуксиз таълим тизимининг барча турларида, олий таълим тизимида ҳам таълим-тарбия ишлари инновацион янгиликлар билан бойиб, педагогик технологиялар ҳамда дидактик тизимларнинг турли шаклларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилмоқда. Бу эса, ўз навбатида ҳар бир педагогдан ўзининг касбий фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ташкил этишни, яъни педагогик фаолиятнинг креатив характерга эга бўлишини талаб этмоқда;

-ички мотивация – ўқитувчиларнинг фаолият юритишини таъминлашга қаратилган ўзининг ҳоҳиши, эҳтиёжлари ва манфаатларидир. Янги дидактик талабларга жавоб берадиган, педагог касбининг мазмунини чуқур тушунадиган, индивидуал ва касбий сифатларини ривожлантириб бориш билан бир қатарда педагогларнинг ўз касбини самарали ташкил этишга қаратилган позитив мотивацион тайёрлиги катта аҳамиятга эга. - педагогик фаолиятнинг мотивлар структурасида ички мотивга эга бўлиш;

  • натижага эришишга бўлган мотивация;

  • ўқитувчининг ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган мотивация

Давлат талабларининг вазифалари: олий таълим муассасалари талабаларининг ривожланиши, таълим-тарбияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш; миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида талабаларга таълим-тарбия бериш, ривожлантиришнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш; таълим-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашдан иборат, деб белгиланган.
Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларни креатив потенциалини шаклланиши бир неча босқичларни ўз ичига олади. Булар:

  1. босқич. Бу босқичда педагогларга тайёр методик кўрсатмалар берилади;

  2. босқич. Бунда тайёр материал ва тизимларга айрим қўшимчалар (модификациялар) ва методик тавсиялар киритилади;

  3. босқич. Янги ғояни амалга оширишнинг мазмуни, методлари, шакллари тўлиқ ишлаб чиқилади;

  4. босқич. Бу босқичда ўқитиш ва тарбиялашнинг ўзига хос бетакрор концепцияси ва методикаси яратилади [95;]

Фикримизча, янги ғояни амалга ошириш орқали ўқитувлар креатив компетентликни ривожлантиришнинг қўйидаги даражаларига эришиш мумкин: - маҳсулдорлик, яъни ишлаб чиқилган янгиликларнинг кретивлик аҳамияти; - педагогик жараёнлардаги турли масалаларни ҳал этишга доир масалаларни кўтариб чиқиш; - ўзига хос оригинал ечимларни тавсия этиш; - ҳал этиш мумкин бўлган концепцияларни ёки педагогик ёндошувларни давом эттириш ёки бошқа вариантларини топиш ва ҳ.к
Талабалар олий таълимда аниқ билимларнигина эмас, фикрлаш кўникмасини эгаллаши, тенгдошлари ва катталарнинг нутқини тушуниши, улар билан эркин фикр алмашиши, ҳамкорлик асосида фаолият кўрсатиши талаб этилади. Талабаларнинг мантиқий фикрлаши, тасаввурларини нутқ орқали тўғри ифодалаши, ўзини назорат қилиши, бошқариши, кузатиш, эшитиш, эслаб қолиш, умумлаштириш, солиштириш каби тафаккур операцияларини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу вазифани бажаришда, албатта, нутқ ўстириш фаолиятларининг аҳамияти каттадир. Қуйидаги биз фаолиятларда креатив ёндашув асосида талабалар нутқини ўстириш ва тафаккурини ривожлантириш вазифаларини қуйидаги кўринишда тасвирлаш мумкин деган хулосага келдик.
1.2-ЧИЗМА




Download 23.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling