Прокуратура органларида иш ўрганиш намунавий дастури


Download 61 Kb.
bet4/4
Sana26.06.2023
Hajmi61 Kb.
#1655269
1   2   3   4
Bog'liq
Дастур прокуратура (2)

VII. СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШДА, ҚАМОҚҚА ОЛИНГАНЛАРНИ САҚЛАШДА ВА ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАРНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИДА ҚОНУНЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТ

– соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар


ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, қамоққа олинганларни сақлашда ва жиноий жазоларнинг ижро этилишида қонунларга риоя этилиши устидан назорат бўйича текширишларга тайёргарлик кўриш, режалар тузишда ва текшириш ўтказишда иштирок этиш;
– муқаддам ўтказилган текширишларни таҳлил қилиш, текширишларни режалаштириш, ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш, шунингдек прокурор назорати ҳужжатларини тузиш тартибини ўрганиш;
– ички ишлар органлари томонидан тергов ҳибсхоналарида, жазони ижро этиш муассасаларида, шунингдек суд ижрочилари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунларга риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказиш тартиби ва услубларини ўрганиш;
– тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган шахсларни тиббиёт муассасаларида сақлашда қонунларга риоя қилиниши юзасидан текшириш тартиби ва услубларини ўрганиш.
Иш ўрганувчи мураббий ёки тегишли туман (шаҳар) прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор раҳбарлигида мазкур соҳага оид камида бешта текширишларда қатнашади ва прокурор назорати ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди.


VIII. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

– соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар


ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини текшириш режаларини тузиш, текширишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этиш;
– фуқароларни қабул қилишда, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал қилишда иштирок этиш;
– соҳа бўйича таҳлиллар ва умумлаштиришлар ўтказиш ҳамда натижаларини расмийлаштириш тартибини ўрганиш.


IX. ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ, ЖАМИЯТДА
ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ:

− қонунчиликни тизимлаштириш тартибини ўрганиш;


– қонунчиликни тарғиб қилиш ишларида иштирок этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, фуқаролар, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
– оммавий ахборот воситаларида чиқишлар бўйича матнларни тайёрлаш;
– бевосита ижрочиларга қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳиятини етказиш тадбирларида иштирок этиш;
– амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш тадбирларида, фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling