Прокуратура органларида иш ўрганиш намунавий дастури


III. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲАҚИДАГИ ҚОНУНЛАР


Download 61 Kb.
bet2/4
Sana26.06.2023
Hajmi61 Kb.
#1655269
1   2   3   4
Bog'liq
Дастур прокуратура (2)

III. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲАҚИДАГИ ҚОНУНЛАР
ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТ

– соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар


ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўйича текширишларга тайёргарлик кўриш, режалар тузишда ва текшириш ўтказишда иштирок этиш;
– муқаддам ўтказилган текширишларни таҳлил қилиш, текширишларни режалаштириш, ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш, шунингдек прокурор назорати ҳужжатларини тузиш тартибини ўрганиш;
– вояга етмаганларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишларини, қўлланилган эҳтиёт чораларининг, жиноят ишини тугатиш ёки дастлабки терговни тўхтатиш ҳақидаги қарорларнинг қонунийлигини ўрганиш;
– вояга етмаганларга нисбатан жиноят ишлари юзасидан қабул қилинган суд қарорларининг қонунийлигини ўрганиш;
– вояга етмаганларни диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда тадбирларни ўтказиш тартибини ўрганиш;
– вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини ўрганиш, уларнинг фаолияти юзасидан ўтказиладиган текширишларда иштирок этиш.
Иш ўрганувчи мураббий ёки тегишли туман (шаҳар) прокурори ва унга тенглаштирилган прокурор раҳбарлигида мазкур соҳага оид камида бешта текширишларда иштирок этади ва прокурор назорати ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди.


IV. ДАСТЛАБКИ ТЕРГОВ

– суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш ҳамда суд амалиёти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш;


− жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш
ва қарор қабул қилиш тартиби ва услубларини ўрганиш;
– ҳодиса содир бўлган жой, мурда, теварак-атроф, бинолар, нарсалар, ҳужжатларни кўздан кечириш ҳамда криминалистика ва бошқа техник воситаларидан фойдаланиш тартиби ва услубларини ўрганиш;
– жиноят ишларини тергов қилиш режасини тузиш, тергов ҳаракатлари ўтказиш, далилларни тўплаш, уларга баҳо бериш тартиби ва услубларини ўрганиш;
– жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш
ва юзлаштириш ўтказиш тартиб ва услубларини ўрганиш;
– тинтув, тергов эксперименти ўтказиш, эксперт, мутахассис, таржимон, холисларни жалб қилиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, олиб қўйиш, таниб олиш учун кўрсатиш, намуналар олиш, далилларни тўплаш ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказиш тартиб ва услубларини ўрганиш;
− тафтиш ва экспертизалар тайинлаш ҳамда уларнинг хулосаларига баҳо бериш тартиби ва услубларини ўрганиш;
– жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш, эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби ва услубларини ўрганиш;
− жиноят оқибатида етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш
ва уни қоплаш юзасидан чоралар кўриш тартиби ва услубларини ўрганиш;
− жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимномаларни тузиш тартибини ўрганиш;
– дастлабки терговни тўхтатиш ва тамомлаш, жиноят ишларини бирлаштириш, ажратиш ва тугатиш, жиноят содир этган шахсларни аниқлаш бўйича топшириқлар юбориш асослари ва тартибини ўрганиш.
Иш ўрганувчи мураббий раҳбарлигида камида ўнта жиноят ишлари юзасидан мустақил равишда дастлабки терговни ўтказади.



Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling