Proposed international standard on auditing 510


Олдинги аудиторнинг ҳисоботи (хулосаси)даги фикрнинг модификацияси


Download 2.16 Mb.
bet5/10
Sana18.09.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1680872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
A026 2012 IAASB Handbook ISA 510 uzb

Олдинги аудиторнинг ҳисоботи (хулосаси)даги фикрнинг модификацияси


  1. Агар олдинги аудиторнинг олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар хусусидаги фикри жорий давр молиявий ҳисоботлари учун ҳам ўринли ва муҳим бўлиб қолаётган аудиторлик фикри модификациясини ўз ичига олган бўлса, аудитор жорий давр учун молиявий ҳисоботлар хусусидаги аудиторлик фикрини АХС 705 ва АХС 710 га мувофиқ модификациялаши лозим. (А9 бандига қаранг).

***
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи материал

Аудиторлик тартиб-таомиллари


Давлат сектори ташкилотларига хос бўлган жиҳатлар (6-бандга қаранг)

  1. Давлат секторида қонунчилик ёки тартибга солувчи органлар томонидан жорий аудитор олдинги аудитордан олиши мумкин бўлган маълумотларга нисбатан белгиланган чеклашлар мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, агар молиявий ҳисоботлари илгари мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқига эга, қонуний йўл билан тайинланган аудитор (масалан, Бош аудитор ёки тегишли малакага эга бўлган, Бош аудиторнинг номидан тайинланган бошқа шахс) томонидан аудит қилинган давлат сектори ташкилоти хусусийлаштирилган бўлса, мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқига эга ва қонуний йўл билан тайинланган аудитор томонидан хусусий сектордаги янги тайинланган аудиторга иш хужжатлари ёки бошқа ахборотдан фойдаланишга рухсат бериши мумкин бўлган даража махфийлик ёки сир тутиладиган маълумотлар бўйича талабларни белгилайдиган қонунлар ёки меъёрий хужжатлар билан чекланиши мумкин. Бундай ахборот алмашинуви чекланган ҳолатларда, аудиторлик далиллари бошқа усуллар билан олиниши талаб этилиши мумкин ва, етарлича ва тегишли аудиторлик далилини олиш имкони бўлмаса, бу аудиторнинг фикрига таъсир қилиши даражаси инобатга олиниши лозим.

  2. Агар мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқига эга, қонуний йўл билан тайинланган аудитор давлат сектори ташкилотида аудит ўтказишни ташқи пудрат шартида хусусий секторда ишлайдиган аудиторлик фирмасига топширса ва айни вақтда мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқига эга, қонуний йўл билан тайинланган аудитор давлат сектори ташкилотининг олдинги давр учун молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказган фирмадан бошқа аудиторлик фирмасини тайинласа, қоида тариқасида, бу мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқига эга ва қонуний йўл билан тайинланган аудитор учун аудиторни алмаштириш сифатида баҳоланмайди. Бироқ, ташқи пудратга топшириш тўғрисидаги қарор хусусиятига қараб, аудит келишуви хусусий сектор аудитори учун у ўз вазифаларини бажараётганда дастлабки аудит келишуви сифатида баҳоланиши мумкин ва, бинобарин, мазкур АХС қўлланилади.

Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling