Proposed international standard on auditing 510
Download 2.16 Mb.
|
A026 2012 IAASB Handbook ISA 510 uzb
Кучга кириш санасиУшбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради. МақсадиДастлабки аудитни ўтказишда аудиторнинг бошланғич қолдиқлар билан боғлиқ мақсади қуйидагилар тўғрисида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олишдан иборатдир: Бошланғич қолдиқларда жорий давр учун молиявий ҳисоботларга муҳим даражада таъсир кўрсатадиган бузиб кўрсатишлар борми; ва Бошланғич қолдиқларда ўз аксини топган тегишли ҳисоб сиёсати жорий давр учун молиявий ҳисоботларда изчил қўлланилганми ёки ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тегишли равишда ҳисобга олинганми ва молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг қўлланиладиган асосларига мувофиқ тўғри акс эттирилган ва очиб берилганми. ТаърифларАудитнинг халқаро стандартларида қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган маъноларга эга: Дастлабки аудит келишуви – шундай бир аудит келишувики, унда: (i) Олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар аудит қилинмаган; ёки (ii) Олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар олдинги аудитор томонидан аудит қилинган. (б) Бошланғич қолдиқлар – Счётлардаги давр бошига мавжуд бўлган қолдиқлар. Бошланғич қолдиқлар олдинги даврнинг якуний қолдиқларига асосланган бўлади ва олдинги даврлардаги операциялар ва ҳодисаларнинг ҳамда олдинги даврда қўлланилган ҳисоб сиёсати натижаларини акс эттиради. Бошланғич қолдиқлар давр бошида мавжуд бўлган, очиб беришни талаб этадиган масалаларни ҳам ўз ичига олади, масалан хўжалик фаолиятининг шартли воқеалари ва мажбуриятлар. (в) Олдинги аудитор – Тадбиркорлик субъектининг олдинги давр учун молиявий ҳисоботларининг аудитини ўтказган ва жорий аудиторга алмаштирилган бошқа аудиторлик ташкилотининг аудитори. ТалабларАудиторлик тартиб-таомиллариDownload 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling