Proposed international standard on auditing 510


Download 2.16 Mb.
bet3/10
Sana18.09.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1680872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
A026 2012 IAASB Handbook ISA 510 uzb

Бошланғич қолдиқлар


  1. Аудитор охирги молиявий ҳисоботлар билан (агар улар мавжуд бўлса) ва мазкур ҳисоботлар бўйича олдинги аудиторнинг охирги ҳисоботлари (хулосалари) билан (агар улар мавжуд бўлса) бошланғич қолдиқлар билан боғлиқ ахборотни, шу жумладан очиб берилиши лозим бўлган маълумотларни аниқлаш мақсадида танишиб чиқиши лозим.

  2. Аудитор бошланғич қолдиқларда жорий давр учун молиявий ҳисоботларга муҳим даражада таъсир кўрсатадиган бузиб кўрсатишлар бор-йўқлиги хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини қуйидаги йўллар билан олиши лозим: (А1-А2 бандларига қаранг)

    1. Олдинги даврнинг якуний қолдиқлари жорий даврга тўғри ўтказилганини ёки, зарур ҳолда, тўғри ҳисобланганини аниқлаш;

    2. Тегишли ҳисоб сиёсатининг қўлланилиши бошланғич қолдиқларда қай даражада акс этганини аниқлаш; ва

    3. Қуйидаги тартиб-таомиллардан бири ёки бир нечтасини бажариш: (А3-А7 бандларига қаранг)

(i) Агар ўтган йил учун молиявий ҳисоботлар аудит қилинган бўлса, бошланғич қолдиқлар хусусида далиллар олиш учун олдинги аудиторнинг иш ҳужжатларини кўриб чиқиш;
(ii) Жорий даврда бажарилган аудиторлик тартиб-таомиллари бошланғич қолдиқлар хусусида ўринли далиллар билан қай даражада таъминлашини баҳолаш; ёки
(iii) Бошланғич қолдиқлар хусусида далиллар олиш учун муайян аудиторлик тартиб-таомилларини бажариш.

  1. Агар аудитор бошланғич қолдиқларда жорий давр учун молиявий ҳисоботларга муҳим даражада таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бузиб кўрсатишлар мавжудлигини тасдиқловчи аудиторлик далилларини олган бўлса, аудитор жорий давр учун молиявий ҳисоботларга таъсирни баҳолаш учун юзага келган вазиятда мақсадга мувофиқ ҳисобланадиган қўшимча аудиторлик тартиб-таомилларини бажариши лозим. Агар аудитор бундай бузиб кўрсатишлар жорий давр учун молиявий ҳисоботларда мавжуд деган хулосага келган бўлса, у мазкур бузиб кўрсатишлар тўғрисида тадбиркорлик субъектининг тегишли даражадаги раҳбарияти ва бошқарув юклатилган шахсларга АХС 4503 га мувофиқ хабар қилиши лозим.

Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling