Proposed international standard on auditing 510


Ҳисоб сиёсатининг изчиллиги


Download 2.16 Mb.
bet4/10
Sana18.09.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1680872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
A026 2012 IAASB Handbook ISA 510 uzb

Ҳисоб сиёсатининг изчиллиги


  1. Аудитор бошланғич қолдиқларда акс эттирилган ҳисоб сиёсати жорий давр учун молиявий ҳисоботларда изчил қўлланилгани ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тегишли равишда ҳисобга олингани ва молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосларига мувофиқ тўғри акс эттирилгани ва очиб берилгани хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиши лозим.

Олдинги аудиторнинг ҳисоботи (хулосаси)даги ўринли ахборот


  1. Агар олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар олдинги аудитор томонидан аудит қилинган ва унинг фикри модификацияланган бўлса, аудитор жорий давр учун молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини баҳолашда фикрни модификациялашга асос берган масаланинг таъсирини АХС 3154 га мувофиқ баҳолаши лозим.

Аудиторнинг хулосалари ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)

Бошланғич қолдиқлар


  1. Агар аудитор бошланғич қолдиқлар хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса, аудитор АХС 7055 га мувофиқ, вазиятга мос равишда, молиявий ҳисоботлар хусусида ўз фикрини қўшимча изоҳлар билан билдириши ёки ўз фикрини билдиришдан бош тортиши лозим. (А8 бандига қаранг)

  2. Агар аудитор бошланғич қолдиқларда жорий давр учун молиявий ҳисоботларга муҳим даражада таъсир кўрсатадиган бузиб кўрсатишлар мавжуд ва бузиб кўрсатишлар таъсири тегишли равишда ҳисобга олинмаган ёки тўғри акс эттирилмаган ёки очиб берилмаган, деган хулосага келган бўлса, аудитор АХС 705 га мувофиқ , вазиятга мос равишда, ўз фикрини қўшимча изоҳлар билан билдириши ёки ўз салбий фикрини билдириши лозим.

Ҳисоб сиёсатининг изчиллиги


  1. Агар аудитор қуйидаги хулосага келган бўлса:

    1. жорий даврнинг ҳисоб сиёсати бошланғич қолдиқларга нисбатан молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосларига мувофиқ изчил қўлланилмаган; ёки

    2. ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тегишли равишда ҳисобга олинмаган ёки молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг қўлланиладиган асосларига мувофиқ тўғри акс эттирилмаган ёки очиб берилмаган,

аудитор АХС 705 га мувофиқ, вазиятга мос равишда, ўз фикрини қўшимча изоҳлар билан билдириши ёки ўз салбий фикрини билдириши лозим.

Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling