Proposed international standard on auditing 510


Бошланғич қолдиқлар (6(в) бандига қаранг)


Download 2.16 Mb.
bet6/10
Sana18.09.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1680872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
A026 2012 IAASB Handbook ISA 510 uzb


Бошланғич қолдиқлар (6(в) бандига қаранг)


  1. Бошланғич қолдиқлар хусусида етарлича ва тегишли аудиторлик далилларини олиш учун зарур аудиторлик тартиб-таомиллари хусусияти ва кўлами қуйидаги жиҳатларга боғлиқ бўлади:

  • Тадбиркорлик субъекти томонидан қўлланилаётган ҳисоб сиёсати.

  • Жорий давр учун молиявий ҳисоботларда мавжуд операциялар, счётлар қолдиқлари, очиб бериладиган маълумот туркумлари ва муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари хусусияти.

  • Бошланғич қолдиқларнинг жорий давр учун молиявий ҳисоботларга нисбатан аҳамиятга моликлиги.

  • Олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар аудити ўтказилганми ва, агар ўтказилган бўлса, олдинги аудитор фикри модификацияланганми.

  1. Агар олдинги давр учун молиявий ҳисоботлар аудити олдинги аудитор томонидан ўтказилган бўлса, аудитор бошланғич қолдиқлар хусусида етарлича ва тегишли аудиторлик далилларини олдинги аудиторнинг иш ҳужжатларини ўрганиш йўли билан олиши мумкин. Бундай кўриб чиқиш етарлича ва тегишли аудиторлик далилларини таъминлаши олдинги аудиторнинг профессионал компетентлиги ва мустақиллиги даражасига боғлиқ бўлади.

  2. Жорий аудитор ва олдинги аудитор ўртасида ахборот айирбошлаш тегишли ахлоқий ва касбий талаблар билан тартибга солинади.

  3. Қисқа муддатли активлар ва мажбуриятларга келсак, бошланғич қолдиқлар хусусида айрим аудиторлик далиллари жорий давр аудиторлик тартиб-таомиллари доирасида олиниши мумкин. Масалан, жорий даврда бошланғич дебиторлик қарзлари (кредиторлик қарзлари)нинг ундирилиши (тўланиши) уларнинг мавжудлиги, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўлиқлиги ва давр бошидаги баҳоланиши хусусида айрим аудиторлик далилларини таъминлайди. Бироқ, товар-моддий захиралар билан боғлиқ ҳолда, товар-моддий захираларнинг якуний қолдиқлари бўйича жорий давр аудиторлик тартиб-таомиллари давр бошида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар хусусида озгина аудиторлик далиллари билангина таъминлайди. Бинобарин, қўшимча аудиторлик тартиб-таомиллари талаб этилиши мумкин, етарлича ва тегишли аудиторлик далиллари эса қуйидаги тартиб-таомиллардан бири ёки бир нечтасини амалга ошириш йўли билан олиниши мумкин :

  • Товар-моддий захираларнинг амалдаги қолдиқлари жорий инвентаризациясининг ўтказилишини кузатиш ва натижаларни товар-моддий захираларнинг бошланғич миқдорлари билан солиштириш.

  • Товар-моддий захиралар моддаларининг бошланғич қолдиқларини баҳолашга доир аудиторлик тартиб-таомиллари.

  • Ялпи фойда ҳамда даромад ва харажатларнинг суммалари тегишли даврда акс эттирилганига нисбатан аудиторлик тартиб-таомиллари.

  1. Узоқ муддатли активлар ва мажбуриятлар, хусусан асосий воситалар, инвестициялар ва узоқ муддатли қарзларга келсак, айрим аудиторлик далиллари бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ва бошланғич қолдиқлар замирида ётувчи бошқа ахборотни ўрганиш асосида олиниши мумкин. Муайян ҳолларда аудитор бошланғич қолдиқлар хусусида айрим аудиторлик далилларини учинчи томонларнинг, масалан, узоқ муддатли қарзлар ва инвестициялар хусусидаги тасдиқларини олиш йўли билан қўлга киритиши мумкин. Бошқа ҳолларда аудиторда қўшимча аудиторлик тартиб-таомилларини бажариш зарурияти пайдо бўлиши мумкин.

Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling