Proposed international standard on auditing 510


А8(а) бандида тавсифланган ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 2.16 Mb.
bet8/10
Sana18.09.2023
Hajmi2.16 Mb.
#1680872
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
A026 2012 IAASB Handbook ISA 510 uzb

А8(а) бандида тавсифланган ҳолатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Аудитор жорий давр бошида товар-моддий захиралар амалдаги қолдиқларининг инвентаризациясини кузатмаган ва захираларнинг бошланғич қолдиқлари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини қўлга кирита олмаган.

  • Товар-моддий захираларнинг бошланғич қолдиқлари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини қўлга кирита олмаслик олиб келиши мумкин бўлган оқибатлар муҳим деб баҳоланади, бироқ улар тадбиркорлик субъектининг молиявий натижалари ва пул оқимлари учун кенг қамровли бўлмайди.6

  • Йил охирига бўлган молиявий ҳолат ҳаққоний тақдим этилган.

  • Мазкур муайян мамлакатда қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар аудиторга молиявий натижалар ва пул оқимлари қисмида қўшимча изоҳлар билан билдирилган фикр ва молиявий ҳолат қисмида модификацияланмаган фикр ҳисобланадиган фикрни билдиришни тақиқлайди.

МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Молиявий ҳисоботлар бўйича ҳисобот (хулоса)7
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ҳамда кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек аҳамиятли ҳисоб сиёсатларининг қисқача тавсифи ва бошқа тушунтирувчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик.
Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг8 молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига9 мос равишда тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлмаган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизими учун жавобгар бўлади.
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар тўғрисидаги фикрни ўзимиз ўтказган аудит асосида билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига бўлган оқилона ишончни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботлардаги суммалар ва очиб берилган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан молиявий ҳисоботда фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқ бўлади. Бундай рискларни баҳолашда тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги даражаси тўғрисидаги фикрни билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида 10 аудитор тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларини тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини ўрганиб чиқиши лозим.11 Аудит қўлланилаётган ҳисоб сиёсати хусусиятининг мақбуллигини ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан амалга оширилган ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилигини ҳамда молиявий ҳисоботларнинг умумий тақдим этилишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Бизнинг фикримизча, биз олган аудиторлик далиллари бизга ўз аудиторлик фикримизни қўшимча изоҳлар билан билдиришни асослаш учун етарлича ва тегишли далиллар ҳисобланади.
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асослар
Биз аудиторлар сифатида 20Х1 йил 30 июнда тайинландик ва, шундай қилиб, йил бошига бўлган товар-моддий захираларнинг амалдаги қолдиқлари инвентаризациясини ўтказиш жараёнини кузатганимиз йўқ. Биз 20Х0 йилнинг 31 декабрига мавжуд бўлган товар-моддий захиралар миқдорини муқобил воситаларни қўллаш йўли билан текшира олмадик. Товар-моддий захираларнинг бошланғич қолдиқлари молиявий натижаларни ва пул оқимларини аниқлашда ҳисобга олиниши боис, биз умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган йил учун фойдага ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган операцион фаолиятдан тушган соф пул оқимларига тузатишлар киритиш зарурлиги ёки зарур эмаслигини аниқлай олмадик.
Қўшимча изоҳлар билан билдирилган фикр
Бизнинг фикримизча, молиявий ҳисоботлар, “Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асослар” бандида баён этилган вазият олиб келиши мумкин бўлган оқибатларни истисно этганда, АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолатини, мазкур санада тугаган йил учун молиявий натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний тақдим этади (ёки тўғри ва ҳаққоний тасаввур ҳосил қилиш имконини беради).
Бошқа масала параграфи
АВС компаниясининг 20Х0 йил 31 декабрда тугаган йил учун молиявий ҳисоботлари аудити бошқа аудитор томонидан ўтказилди ва у мазкур ҳисоботлар бўйича модификацияланмаган фикрни 20Х1 йил 31 мартда билдирди.

Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling