Протестантлик (протестантизм)
Download 10.23 Kb.
|
Протестантлик-WPS Office
Протестантлик (протестантизм) (лотинча – норози бўлиш, келишмаслик) – XVI асрда католиклик йўналишидан ажралиб чиққан христианликдаги уч асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. У XVI асрда Европада католикларга қарши қаратилган Реформация ҳаракати билан бoғлиқ жуда кўп мустақил черковлар ва секталарни ўз ичига олади2. Протестантизм асосчилари — М.Лютер, Ж.Кальвин, У.Цвингли. Протестантизм черков, секталарни, кальвинчилик, лютеранлик, англикан черковлари, методистлар, баптистлар, адвентистларни, шунингдек, кўпгина мустақил оқимларни бирлаштиради. Протестантизм руҳонийларнинг инсон билан худо ўртасидаги воситачилик ролини инкор этади. Протестантизмда руҳонийлар билан оддий диндорлар фаркланмайди. Мураккаб черков иерархияси йўқ, тоат-ибодат соддалаштирилган, монахлар бўлмайди, руҳонийларнинг оила қуриши ман этилмайди. Протестантизм, асосан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Скандинавия мамлакатларида, Нидерландия, Швейцария, Австралия, Канада, Болтиқбўйи мамлакатлари (Эстония, Латвия)да тарқалган. Протестантларнинг умумий сони 750 млн. га яқин3. Католик черкови томонидан XV-XVI асрларда индульгенция савдоларининг авж олдирилиши оқибатида черковнинг халқ орасида обрўси тушиб борди. Шундай бир вазиятда, 1517 йил 31 октябрда Виттенберглик руҳоний Мартин Лютер шаҳар собори дарвозасига индульгенциялар савдосини танқид қилган 95 моддадан иборат тезисларини осиб қўяди. Лютер насронийлик ақидалари ҳаммага тўлиқ тушунарли бўлиши учун Библиянинг замонавий тилларга таржима этилиши, черковдаги диний хизматлар она тилида олиб борилиши тарафдори эди. Баъзи князлар ва шаҳар вакиллари лютерчиликнинг тарқалишини чеклашга қаратилган айрим ҳаракатларга қарши эканликларини билдириб “Протестация”га имзо чекдилар. Протестантлик деган ном мана шундан келиб чиққан4. Протестантлик худонинг мавжудлиги, унинг уч қиёфада намоён бўлиши, руҳнинг абадийлиги, жаннат ва дўзах, ваҳий ва илоҳий тақдир тўғрисидаги умумхристиан ақидаларини тан олади. Шу билан бирга, протестантлик: - черков ва руҳонийларнинг эътиқод қилувчилар билан худо орасидаги воситачи эканини инкор этади; - черков иерархияси, руҳонийлар ва оддий кишилар орасидаги табақаланишни рад қилади; - монахлик, авлиёлар, хоч ва иконаларга сиғинишни нотўғри деб ҳисоблайди; - кўп маблағ талаб қиладиган тадбирларни асоссиз деб билади; - целибат (руҳонийларнинг уйланмаслиги)ни инкор этади. Протестант йўналишлари бир-бирларидан у ёки бу жиҳатларига кўра фарқлансалар-да М.Лютер томонидан католик черкови таълимотига қарши кескин тарзда баён этилган: - ўз эътиқоди билан нажот топиш; - эътиқод қилувчиларнинг барчаси руҳоний бўлиши, яъни ҳар бир чўқинтирилган инсон черков ёрдамисиз ўзи худо билан мулоқотда бўлиши, тоат-ибодат қилиши, ваъз ўқиши мумкинлиги; - “Библия”нинг олий нуфузи, уни ўқиш, ўрганиш ва тафсир қилиш эътиқод қилувчининг биринчи мажбурияти экани ҳақидаги 3 тамойил уларнинг барчаси томонидан бирдай тан олинади ва улар протестантликнинг асосий қоидалари ҳисобланади.
4 Агзамходжаев С.С. ва бошқ. Дунё динлари тарихи. Т.: 20 Протестантизмнинг илк шакллари: лютеранлик, цвингличилик, кальвинизм, унитаризм ва социнчилик, анабаптизм, меннонитлик ва англиканчилик эди. Ҳозирги вақтда протестантизм дунёнинг барча қитъаларида кенг тарқалган. Унинг жаҳон маркази АҚШда, бу ерда баптист, адвентист, Иегова шоҳидлари ва бошқаларнинг қароргоҳлари жойлашган5. Протестантликда черков бошқаруви учта шаклга эга: 1. Епископлик – муайян минтақада жойлашган черков жамоалари устидан ягона епископ бошқаради. 2. Пресвитерия – қўшни жойлашган бир неча черковлар уюшмасининг раҳбарияти (пресвитерия) тузилиб, раҳбарият мазкур черковлар устидан маълум даражада назорат ҳуқуқига эга бўлади. 3. Конгрегация – ҳар бир черков жамоаси мустақил фаолият юритади. Шу билан бирга, ҳозирги кунда муайян бир давлатда жойлашган протестант жамоаларининг кўпчилиги ўз йўналишидаги Download 10.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling