Психологик хизмат (фанидан маърузалар матни)


Download 0.69 Mb.
bet47/66
Sana05.01.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1079969
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
Психологик хизмат-МАТН-кирил (1)

Фойдаланилган адабиётлар.


1. Каримов. И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Тошкент. 1997 йил
2. А.Файзуллаев «Инсон, сиёсат, бошқарув», Тошкент «Ўзбекистон», 1995.й.
3. Каримова В.М. Ижтимоий психология ва ижтимоий амалиёт. Т. 1999.й.
4.Н.А.Соғинов «Таълим тизимида психологик хизматни амалга оширишда
психодиагностик воситалардан фойдаланиш», Тошкент, 2001.й.
5. Ш.Р.Баратов «Таълимда психологик хизмат асослари», Тошкент, 1999.й.
6. Э.Ғ.Ғозиев, Ш.В.Азизова “Ташкилий психология» (Маър. матни ), Т. «Университет», 1999.й.
7. Э.Ғозиев. « Олий мактаб психологияси». Т. 1996.й.
8.Н.В.Цзен, Ю.В.Пахомов «Психо-Тренинг (Игры и упражнения)» М. 1988.г.
9. Е.А. Рогов. « Настольная книга практического психолога. М. 1999.г.
10. З.Т. Нишонова. « Психологик хизмат» Т. 2004 й.
11. Таълим тизимида психологик хизмат ҳақида Низом. Т. 1996 й.


5 - Мавзу: ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР ВА УЛАРНИ ТАНЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Режа: 1. Инсон зеҳн-заковатининг маҳсули тараққиётдир.
2.Лаёқат, қобилият, иқтидор ва истеъдоднинг психологик табиати.
3. Иқтидорли болаларни ўрганиш сўровномаси

1. Инсон зеҳн-заковатининг маҳсули тараққиётдир.


Бугунга келиб инсоният ўз тафаккурининг нақадар бой эканлигига, яратувчанлик қувватига имон келтириб, тафаккур хислатларини такомиллаштиришнинг кўпгина янги.технологик усулларини ихтиро қилмоқда. Минг-минглаб ёшларга ижод қилиш, тафаккурни замон талабига мослаштириш усуллари ўргатилмоқда, Биз ҳам бунга ижодий ёндашишимиз, ўзбек миллатини жаҳон ҳамжамиятида тенг ва ҳур фикрли қилиш йўлида иш бошлашимиз керак. Чунки бунга эҳтиёж бор, талаб бор. Буюк ўтмишга эга бўлган халқ буюк келажакка интилиши ва шунга эришиши муқаррар. Лекин бу мақсадга, ҳозирги даврнинг илғор, интеллектуал меҳнатни олий даражада қадрлайдиган, илм соҳибларини кўз қорачиғидай асраб, уларга энг юқори маошлар белгилаб, бутун жаҳондан ихтирочи, ижодкор, олиму-фузалоларни йиққан мамлакатлар тарихини, уларнинг эришган ютуқларини ҳар томонлама, илмий жиҳатдан ўрганиш орқали эришиш мумкин. Чунки ривожланган мамлакатлар кўпчилиги эндиги кунда ёшлар тафаккурини мукаммаллаштириш, ижодий хислатларини ривожлантириш, мустақиллик, ижодкорлик, умумлаштира олиш, таҳлил қила олиш, хислатларини кенг оммага сингдириш йўллари билан жамиятни такомиллаштиришга эришиш мумкинлигини англаб етдилар ва шу йўналишдан ижтимоий онгни, таълим тарбия жараёнини мослаштириб улгурдилар.
Энди биз, қандай қилиб ақлий ва ижодий мукаммалликка эришиш мумкин? Қандай қилиб янги авлодда ўтмишдаги буюк аждодларимиздек олиму-фузалоларни етиштира оламиз? Ўтмишни қайтара олмаслигимизни била туриб айтиш мумкинки, миллатнинг истиқлол туфайли миллий уйғониш янги замон талаб ва эҳтиёжларига мувофиқ равишда шаклланади, Ер юзидаги умумбашарий маданият тараққиёти доирасида ривожланади. Бошқа сўз билан айтганда, таълимнинг замонавий технологиялари замон талабига жавоб берадиган, инсоннинг интеллектуал қувватини кўтара оладиган оммавий усулдир. Шубҳасиз, бу технологиялар ҳар қанча қимматга тушмасин, барча ёшларни маърифат нури билан мунаввар қилишда, илғор тафаккур усулларидан бохабар этишда уларнинг жуда катта ўрни бор.
Таълимнинг бу янги усуллари миллионлаб ёшларни замонавийлаштиришга, улар замон руҳи ва талабларига мослашишларига, маънавий ва ғоявий мукаммаллашишларига, шубҳасиз, ёрдамлашади.
Шу билан бирга жаҳоннинг илғор мамлакатлари савиясига эришиш учун, миллат ўз интеллектуал потенциалини кўтариш йўлида яна нима ишлар қилмоғи кераклигини чуқур англагандагина тараққиётга асос яратган бўлади, чунки халқонгли равишда келажакка интилмас экан, яъни интилиш, янгиликни ўрганиш, ўзлаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш ғ.оялари оммавий тус олмас (жуда кўпчиликнинг онгини қамраб олмас) экан, ижодий тафаккур, мустақил фикрлай олиш ғоялари "қуруқ шиор" бўлиб қолаверади. Яъни ижодий ва мустақил тафаккурга эришишнинг бирдан бир омили бу ижтимоий онг ва у яратган ижтимоий талаб ва эҳтиёжлардир.
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиши, инқилобий аҳамиятга эга бўлган иқтисодий, маданий, маънавий ўзгаришлар, дастлаб, аксарият ёшларни интеллектуал фаолиятдан узоқлаштирди, ақлий фаолият билан боғлиқ бўлган ташкилотлар бўшаб қолди: илмий-текшириш институтлари, олий ўқув юртларидан илмий кадрлар, мактаблардан кўпгина ўқитувчилар кетиб қолдилар, лекин бу ҳолнинг вақтинчалик эканлигини олий ўқув юртларига кириш учун берилаётган аризалар сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлигидан, аспирантураларга кириш учун ҳам конкурснинг қайта тикланаётганлигидан билса бўлади. Таҳликали вазиятларнинг камайиб, барқарорликнинг кучайиши натижасида, илм ўрганиш, ақл-заковат ва маънавиятнинг бошқа ҳамма қадриятлардан устун туришини халқ бугун тобора яхшироқ англамоқда ва иншооллоҳ, келгусида инсон ақлий заковотига бўлган эҳтиёж, талаблар янада ортади. Бас, шундай экан, кундалик ҳаётимиз яқин йилларда бу соҳанинг ҳам "харидоргир" бўлиши муқаррарлигидан гувоҳлик бериб турибди.
Президентимизнинг кўплаб нутқларидаги маънавиятнинг жамият тараққиётида тутган ўрни ва илм-фанни ривожлантирмай туриб тараққиёт бўлмаслиги ҳақидаги ғоялари, айниқса, тарихимизни чуқур ва ижодий ўрганиш лозимлиги тўғрисидаги фикрлари айнан янгича дунёқарашни, маънавий жиҳатдан баркамолликни талаб қиладиган, ижтимоий онгни шакллантиришга хизмат қиладиган фикрлардир. Жамият онгини мустақил ўзлаштира олиш, ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб ўз соҳасида ижодий, фаол ишлай олиш илғор кишининг хислатларидир. Янги авлод янги ва янгиланган қадриятларни ўзлаштириш билан бирга, янги таълим технологиялари берадиган ижодий тафаккур ҳамда мустақил фикрга эга бўлиш орқали замон талабига жавоб берадиган урф-ақидаларга, билимларга ўрганиб боради.
Ақлий фаолиятга қобилиятли бўлган, ақлий истеъдоди билан бошқалардан ажралиб турадиган айрим ёшларни махсус тафаккур методларига ўргатиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Янги замон илмий-техникавий тараққиётини зукко, олий тафаккур хислатларига эга бўлган ёшларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шу сабабли олий ўқув юртларида, ёшлар ташкилотларида, ўрта махсус ва умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари орасида илмий тафаккур талаб қиладиган, унинг хислатларини ривожлантирадиган, такомиллаштирадиган махсус машғулотлар олиб борилиши ва шу соҳани яхши ўзлаштираолган, интеллект тренинги билан шуғуллана оладиган мутахассислар тайёрлаш машғулотлари барча ўкув муассасаларида оммавий равишда олиб борилиши лозим. Ақлий салоҳиятни, зеҳнли, ҳозир жавоб ёшлар тафаккур хислатларини ривожлантиришнинг тан олинган анъанавий усуллари хали илмий қадр-қимматини йўқотгани йўқ. Ҳозирги машҳур олимлар, ақлий салоҳият дарғаларига тенглашадиган шоиру-ёзувчиларимиз, барча маънавият пешволари талабалик йилларида ижодий тафаккур мактабини, шубҳасиз, талабаларнинг илмий жамиятларида ўтаганлар, зеҳнлилар мусобақаларида, байт-барак айтишувларида беллашганлар, олимпиада, кўрикларда ўз ижодий имкониятларини намойиш этганлар. Юксак истеъдод соҳиблари ўша пайтлардаёқ ўз ижодий маҳсулотларини, ҳикоя ва шеърларини талабалар тўпламларида, даврий журнал ва газеталарда чоп эттирганлар.
Демак, интеллектуал потенциални бойитиш ақлий заковатни шакллантиришнинг оммавий ва шу билан бирга анъанавий, ҳеч кимнинг эътирозига сабаб бўлмайдиган турларига диққатни кўпроқ қаратиш, имкон даражада улар моддий-молиявий томонларини кучайтириш, маълум ютуққа эришаётган ёшларни кенгроқ рағбатлантириш, уларга тегишли молиявий ва маданий муҳит яратиш жуда катта аҳамиятга эга. Ақлий фаолиятни тарбиялайдиган, унинг маҳсулдорлигини оширадиган, ижодий хислатларни ривожлантирадиган анъанавий методлар доирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. Мактабларда фанлардан илмий тўгараклар.:

  1. Ўрта махсус ва олий ўқув юртларида талабаларнинг илмий жамиятлари.

  2. Ўқувчилар ва талабаларнинг ҳар хил доирада ўтадиган олимпиадалари.

  1. Талабалар илмий-тадқиқот ишлари

  1. Ижодий ишлар, кўриклар, конкурслар, мусобақалар ва ҳоказо.

1919-20-йиллардаёқ Америка истеъдод билан шуғулланган. 1990-йил 15-январь Минс. сов. қарори билан Ўзбекистонда махсус мактаблар ва истеъдод маркази Тошкентда очилган.
Америкада истеъдодли болалар учун йилига 56 миллион доллор маблағ ажратилган. У вақтда СССРда 2 миллион доллор маблағ ажратилган. Ўзбекистонда 1995-йил 15-январьда Вазирлар Махкамасининг таклифига биноан истеъдод маркази ташкил этилди.
1997-йилда 10,5 минг ўқувчилардан психологик тестлар олинди. Бугунги кунга келиб “Истеъдод” маркази ўрнида ташхис марказлари фаолият кўрсатмоқда.

2. Лаёқат, қобилият, иқтидор ва истеъдоднинг психологик табиати.


Инсон психикаси ичида энг ноёб хислатларидан бири бу ақл заковат ҳисобланади.
Худо – нима деган саволга Гегель бу олий руҳдир дейди. Инсоният оллоҳнинг бир учқуни. Тараққиётни инсон бошқаради қолган нарсалар эса ақл заковатга асосланади. Қовун палагидан ҳар-хил қовун чиқади. Қовунни етилишига шароит-муҳит сабаб бўлади. Эркак болалар зеҳни ўрта ҳисобда баландроқ бўлади. (Проф.Б.Р.Қодиров маълумотлари).
Ўзбекистон тилласи,пахтаси,нефти,гази билан мақтанса Японлар илмий ва ақлий салоҳияти билан мақтанади. Тилла тугайди илм, ақл-заковат тугамайди.
Француз А. Бине 1903- йилда мактабларга қабул қилишни тест асосида амалга оширган. Симон -Бине билан бирга стандарт саволлар тузган .Яьни 4 ёшли бола нормаси (бармоғинг нечта?). 8 ёшли бола нормасини яратган.
1911-йили Америкага психология кўчади. Америка психологлари Кубада тамаки ўрайдиган фабрикада тажриба ўтказади. Спирмен – биринчи бўлиб математик фактор яратади яьни Спирмен формуласи яратилади. Улардан биринчиси Равен методикаси яратилади.
Бу методикалар одамни интеллектини текширади. 1920-йилдан бошлаб Америкада ақлли одамларни саралаш бошланади. 1943-йилларда Гриндесс деган мактабда математикага лаёқати бор болаларни ўқитиш юзага келди. Ҳалқаро Нобель мукофоти соҳибларининг 90% Америкадан чиққан.
Мия 13 ёшга келиб пишади. 13 ёшдан кейин лаёқат яширин кўрина бошлайди. Унгача болаларда қизиқишлар намоён бўлади. Фанларга, спорт турларига қизиқишлар беқарор бўлади. Ички йўналиш (лаёқат)ни 10-12 ёшида электронцофлограмма ёрдамида аниқлаш мумкин. Психология фани дифференциал қобилиятларнинг туғма бўлишини инкор этмаган. Қобилиятларнинг ривожланишига замин бўлувчи хатти-харакат,хис қилиш органлари ва мия тузилишидаги бу морфологик ва функционал хусусиятлар лаёқат деб аталади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling