Суицидал хулқ-атворнинг даврийлиги
Суицидни олдини олишда шахснинг суицидал ҳолатларга тушиш фаоллигини аниқлаш жуда мухим.
Бундай фаоллик қуйидаги даврларда кучайиб боради:
- баҳор ва куз фасллари даврида, яъни
- Январь, февраль, март. Сентябрь-ноябрь.
- Май. Битирув кечалари арафасида.
- эрта тонг, оқшом ва тун пайтларида;
- ой тўлган ва янги чиққан даврда;
- 14 – 24 ёш даврида;
- жамоада ва оиладаги чуқур маънавий руҳий ҳолатларда.
СУИЦИДНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР…
Биринчи омил - оиладаги келишмовчиликлар, оиладаги тазъйиқ, оиладаги носоғлом мухит (62% амалга оширилаётган суицид холатлари бевосита оила муаммолари билан боғлиқ),
Иккинчи омил - мактаб билан боғлиқ муаммолар, айрим педагогларнинг лоқайдлиги,
Учинчи омилда ўсмирнинг тенгдошлари билан бўлган муаммолари, асосан қарама-қарши жинс вакиллари билан бўлган шахслараро муносабатлардаги келишмовчиликлар акс этмоқда.
Оиладаги келишмовчиликлар, оиладаги тазъйиқ, оиладаги носоғлом мухит
Оилавий низоларда кекса авлоднинг қарашларига қаршилик кўрсатиш, улардан воз кечишга ҳаракат қилиш намоён бўлади; оилада оғир касаллик билан ётган инсон бўлса ҳам, оиладаги мухит таранглиги билан ажралиб туради. Яқин инсоннинг ўлими ўсмирда йўқотиш хиссини юзага келтириб, ҳаётга қизиқишни сусайтириши мумкин. Ичкиликка берилган оилада низоли вазиятнинг тез-тез рўй бериши суицидни ривожлантирувчи омилга айланиши мумкин.
Мактабдаги муаммолар
Аксарият муаммолар мактабдаги ўзлаштириш, ўқитувчилар билан келишмовчиликларда намоён бўлади.
Ўсмирларнинг 70% суицидга сабаб бўлган омил сифатида мактабдаги кичик тўқнашувларни айтишган. Бироқ, психологик таҳлил шуни кўрсатмоқда-ки, суицидга сабаб - оиладаги носоғлом мухит, яъни ота-она ва бола муносабатлари бузилганлиги бўлган, бола кўпроқ вақтини мактабда ўтказганлиги сабабли, мактабдаги тўқнашув -, “сабр косасидаги оҳирги томчи” ролини ўйнаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |