Тенгдошлари ўртасидаги муаммолар
Болада ўлим хаётнинг тугаши билан ифодаланмайди, у “ҳамма нарсани қайтариш мумкин”, “мен тирик қоламан”, деб фикрлайди. Ўлимни тўғри англаш ва тушуниш 18 ёшда бошланади.
Оиладаги носоғлом мухит болани ўз тенгдошларидан бирига эмоционал жихатдан қаттиқ боғланиб қолишига замин яратади. Сирларини унга айтиш, оиладаги холатни мухокама қилиш – тобеликни кучайтиради. Бу ўзига хос компенсатор механизм сифатида ифодаланади. Тенгдошлар ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган тушунмовчилик эса, суицидга замин яратади.
Қандай қилиб суицидни олдини олиш мумкин?
Боланинг ҳар бир суицидал ҳаракатига катталар жавобгардир!
Суицид тўғрисидаги хар қандай фикрга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. Ёлғизлик, чорасизлик хисси эътибордан четда қолмаслиги суицидни олдини олишга кўмаклашади.
Ўсмирларда тушкунликни олдини олиш суицид профилактикасини таъминлайди. Тушкунлик профилактикасида ота-оналар мухим аҳамият касб этади. Болада тушкунлик аломатларининг пайдо бўлиши билан, дарҳол унга шу холатдан чиқиб кетишга кўмаклашиш зарур!
Биринчидан, бола билан суҳбат қилиш, унинг аҳволи билан қизиқиш, келажак ҳақида гапириб, хамкорликда режалар тузиш даркор. Болани қўллаб-қувватлаб, ўзига, келажагига ишончни шакллантириш зарур, ўз мақсадига эриша олишига умид бериш керак.
Болани хеч қачон “қовоғи солиқлигида”, “фаросатсизлигида” айбламанг, ундан кўра, унинг шахсий фазилатларини янада кучлироқ қилиб кўрсатишга урининг.
Болани чаққон, аълочи, омадли тенгдошлари билан хеч қачон таққосламанг. Бу таққослашлар у сиз ҳам паст бўлган ўз-ўзини қадрлаш хиссини янада пасайтириб юборади.
Ундан кўра, кечаги холати билан бугунги холатини солиштиринг, анча ижобий ўзгаришларга эга бўлаётганига унда ишонч хосил қилинг.
Иккинчидан, бола билан астойдил шуғулланинг, янгиликка интилинг, у билан янги машғулотлар, аввал қилмаган ишларни биргаликда бажаришга уриниб кўринг, бола ўзининг кераклигини, сизнинг меҳрингизни туйиши зарур. Бир хилликда кечаётган турмуш тарзингизни озгина бўлса ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилинг
Do'stlaringiz bilan baham: |