Ўсмирлар ўртасидаги суицид муаммоси
(синф раҳбар ва психологлар учун ота-оналар йиғилишига методик эслатмалар)
Тайёрлади: психология фанлари номзоди
Шириной Мустафаева
Мазкур эслатмалар фақат хизмат доирасида фойдаланилади!
Суицидга даҳлдор бўлган маълумотларни ўсмирларлар орасида мухокама қилиш таъқиқланади. Чунки суициднинг кўпайишига миш-мишлар замин яратади.
Суицид содир этилган ҳудудда энг аввало, миш-мишлар олди олиниши лозим!
Вояга етмаганлар ўртасида содир этилган суицид ҳолатларининг сабаблари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 62% ҳолатда ўсмирлар томонидан содир этилган суицидда оиладаги низолар ва носоғлом муҳит, катталар томонидан содир этилган тазйиқ, айрим педагогларнинг лоқайдлиги сабаб бўлган.
Суицид (лот. “suicaedere”, “sui”-мен; “caedere”-ўзимни ўлдираман)– онгли равишда ўз жонига қасд қилиш, деган маънони англатади.
Суицидал хулқ-атвор ва суицид тушунчалари орасида маълум бир тафовут бор. Яъни, суицидал ҳулқ-атвор кенгроқ тушунчага эга бўлиб, ўз жонига қасд қилиш харакатлари, кўринишларини ифодалайди.
Суицидни амалга оширмоқчи бўлган ўсмир аксариятда стресс чуқур тушкунлик холатида бўлиши, “боши берк кўча”га кириб қолганлиги, муаммолари кўплиги билан ажралиб туради.
10-13 ёш оралиғида суицид нисбатан камроқ учрайди, 14-16 ёш оралиғида эса ўз максимумига етади.
Тайёрланаётган суицид белгилари
Суицид эҳтимолини бир неча белгилар уйғунлиги ифода этади:
1. Ўз юмушларини тартибга келтириш — ўзи учун қимматли бўлган нарсаларни тарқатиш. Тозаликка эътибор бериш, сўнгги тайёргарликларни амалга ошириш.
2. Розилик сўраш.
3. Ташқи қониқиш – қувватга тўлиш. Агар суицидни амалга ошириш нияти, режаси, усули танланган бўлса, одам бироз тинчланади, ташқи қониқиш юзага келади. Бироқ бу холат чуқур тушкунликдан хам хавфлироқ ҳисобланади, чунки кучга тўлиш, фикрлардан халос бўлиш, кутилмаган ҳаракатларни юзага келтириши мумкин.
4. Хат қолдириш (хатлар, кундаликлар).
5. Хақоратлар ёки қўрқитишлар.
6. Жахли тез ўсмирларда - асабийлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |