Психология ва спорт психологияси
Тактик ҳаракатларни эгаллашда рефлексив бошқарув элементлари
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Тактик ҳаракатларни эгаллашда рефлексив бошқарув элементлари
Р.С.Абельская, Г.М.Гагаева, Р.Л.Кричевский ва бошқаларнинг тадқиқотлари натижаларига кўра, тактик ҳаракатлар даврида спортчи узликсиз равишда рақиблари ва шериклари ҳаракатларини кузатиб боради. Бу ҳаракатларни идрок этиш ва англаш асосида спортчида уларнинг қисқача талқини шакл- ланади, ва бунда у ҳар бир ютуқ ёки мағлубият билан боғлиқ бўлган ёхуд муваффақиятли амалга оширилган ё аксинча муваффақиятсиз чиққан усуллар ва ҳоказолар билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни жуда ихчам тарзда баҳолаб боради. Бироқ спортчининг тафаккури нафақат баҳоловчи ва бажарилган ҳаракатдан кейин келувчи бўлади, балки аксарият ҳолларда у рақибнинг тактик ниятларини олдиндан билишга қаратилган бўлади ва шу маънода прогнозловчи ҳарактер касб этади. Масалан, теннисда бу ўз вақтида зарбаларни қайтариш учун жуда катта аҳамият касб этади (вақтдан ютишга имконият беради). Боксда эса рақибнинг алдамчи ва чин ҳаракатларини фарқлашда, футбол ва хоккей дарвозабони учун эса натижавий хатти-ҳаракатларни тўғри танлай билишда жуда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли ҳам тажрибали спортчилар нафақат рақибнинг ниятларини билиб олишга, балки, унинг хатти-ҳаракатларини фаол равишда бошқаришга ҳаракат қиладилар, ўзлари исталган натижани “бир неча қадам” олдинроқ башорат қилишга, яъни прогнозлаштиришга интиладилар. Бунга асосан рефлексив бошқарув деб аталувчи антиципация шакли ёрдамида эришилади. Рефлексив бошқарув-бу ўзи истаган ва олдиндан режалаштирилган натижани қўлга киритиш мақсадида рақибга муайян маълумотни онгли равишда беришдан иборатдир. Рефлексив бошқарув жараёнида алдамчи ҳаракатлардан фойдаланилади (финтлардан, ёлғон таҳдидлардан, турли росмана ҳаракатларнинг ташқи кўринишини бажариш кабилардан). Спорт ўйинларида, яккакурашларда ва бошқа спорт турларида рефлексив бошқарув рақиб “доктрина”сини шакллантириш воситасида амалга оширилади. Масалан, футбол жамоасининг ҳужумчиси атайдан рақиблар ҳимоячисининг маълум усулига тушиб қолаверади ва шу билан мазкур ҳимоячининг зийраклигини йўқотишга муваффақ бўлади, энди ҳимоячи ҳужумчи мени алдаб ўта олмайди, дэган қарорга келганда, ҳужумчи кутилмаганда ўз ҳаракатлари йўналишини ва услубини ўзгартириб, рақибни доғда қолдиради. Базан спортчи айрим ҳаркатларни шу қадар тез ва тўғри бажарадики уни ҳатто ўзи ҳам бевосита англай олмайди. Бундай пайтларда мазкур ҳаракатлар интуитив равишда, яъни онгдан ташқари ҳолатда бажарилди дейилади. Бироқ Б.М.Теплов тўғри таъкидлаб кўрсатганидек, интуиция аслида онгнинг энг юқори даражадаги сезгирлик пайти бўлиб, унда қарорга келиш тайёргарлиги ва жавоб ҳаракати шу қадар тез ва бир лаҳзада содир этиладики, натижада ҳаракатланиш вазифасини бажариш жараёни спортчи учун гўё кутилмаган ҳаракатдай бўлиб туюлади. Бундай интуитив қарорлар қисқартирилган ва маълум маънода ўраб қўйилган ақлий ҳулосалар асосида амалга оширилади ва улар спортчининг бой ва кенг қамровли тажрибасининг натижаси бўлади. Зеро спортчи айни ҳаракатни шу даражада тез ва мукаммал бажариши учун, уни олдин ҳам ўнлаб, юзлаб маротаба айни шундай вазиятларда такрорлаган бўлиши керак. Шу сабабли ҳам вазиятни идрок этиш жараёни онгнинг ҳаракатларни таниш даражасида юз беради. Ақлий ҳулосаларнинг қисқариши ҳам аслида спортчининг ўзи кутаётган рақиб билан учрашувга жиддий тайёргарлигининг натижаси бўлиб, спортчи уни ўз онгида неча бор тасаввур қилиб кўради, шу сабабли ҳам бундай вазиятлар реал тарзда юз берганда спортчи зарур хатти-ҳаракатларни бир лаҳзада адо этишга эришади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling