Психология ва спорт психологияси


Концептуал моделларнинг тактик вазифаларни ҳал этишдаги роли


Download 5.36 Mb.
bet100/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Концептуал моделларнинг тактик вазифаларни ҳал этишдаги роли
Ҳозирги замон экспериментал психологиясида концептуал модел деб вазиятларни умумлаштирувчи тимсол-эталонлари ва уларга мос келувчи ҳаракатларга айтилади. Ушбу ҳаракатлар айтайлик, мураккаб техник тизимларни бошқариш пултидаги операторга тезроқ ва мақсадга мувофиқ қарорларни қабул қилиш имкониятини беради (Б.Ф.Ломов, Д.А.Ошаниц, В.Р.Рубахин ва бошқалар). Концептуал моделлар муайян вазиятлар ва ушбу шароит учун типик бўлган ҳаракатларни ҳисоблаш, умумлаштириш ва улар учун типик бўлган белгиларни таснифлаш асосида қурилади. Бу тезкор қарорларни қабул қилиш зарур бўлиб қолган пайтда уларни таниш ва фарқлаш ишини сезиларли равишда осонлаштиради.
Концептуал моделлар спортчиларнинг тактик тафаккурида муҳим ахамиятга эга. Масалан, Р.С.Абельская теннисчиларда тактик вазифаларни ҳал этиш жараёнидаги тафаккур тарзини ўрганиб, ўйинчи юзага келган конкрет вазиятлар шароитини нафақат тушуниб олиши, балки ушбу шароитлар бўйсунадиган қонуниятларни, ҳамда ўйиннинг намунавий лахзаларини белгилаб берувчи қонуниятларни ҳам яхши билишлари кераклиги ҳақида ёзади. Айнан “намунавий лахзалари”га ўхшаш элементларнинг мавжудлиги ўйин вазиятларида аввалдан тайёргарликсиз мос ҳаракатларни тез ва ўз вақтида бажариш имкониятини келтириб чиқаради.
Концептуал модел тактик тафаккур таркибида спортчининг ўйин тажрибаси ва билимларини ўзига ҳос шаклда интеграциялашуви, яъни бирлашуви деб тушунилади. Унда ҳамиша сенсор-перцептив, мнемик ва нутқий-мантиқий компонентлар мавжуд бўлади. Билишнинг бундай модели спортчи томонидан ўйин вазиятларини ўрганиш ва англаш жараёнида ягона таркибий тузилма,яъни яхлит бирлик сифатида амал қилади. У мувофиқлик, аниқлик ва тезлик каби мезонлар бўйича тактик вазифаларни ҳал этишнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан боғлиқ бўлувчи детерминант бўлиб ҳизмат қилади.
Е.Н. Сурков, А.В.Жиленков, Ю.И.Портнихларнинг турли малакадаги баскетболчиларнинг оптимал йўлни танлаш бўйича (4 ва ундан кўпроқ муқобил шароитларда тўпни узатишда)қарор қабул қилиш жараёнларини ўрганиш бўйича ўтказган тадқиқотларидан шу нарса маълум бўлдики, III разрядли спортчиларнинг ва эндигина спортга кириб келган баскетболчиларнинг концептуал модели юқори малакали баскетболчиларнинг концептуал моделидан фарқ қилар экан. Янги спортчиларда перцептив англаш борасида хатолар жудаям кўп, уларнинг қидирув операциялари жуда узоқ давом этади, улар аксарият ҳолларда тасодифий белгиларни мўлжал сифатида танлайдилар (алоҳида, индивидуал белгиларни). Буларнинг барчаси вазиятларни таснифлашда хатоларга сабаб бўлиб, самарасиз қарорлар қабул қилинишига олиб келади.
Уста баскетболчиларнинг концептуал моделларидаги юқори ҳал этувчи самара таркибида кўргазма–тимсолли, шунингдек нутқий-мантиқий компонентлар яхлитликда мавжуд бўлган эталонлар билан изоҳланади, зеро айни шулар бу спортчиларга ўйин учун зарур бўладиган “йўлларни” тез ва мувофиқ равишда танлаш имкониятини беради. Тажрибалар давомида белгиланган қонуниятлар шуни кўрсатадики спортчиларнинг тактик тафаккури бир томондан уларнинг ўйин вазиятларини нозик фарқлашларига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан бу спортчилар тушуниши ва махсус билимларни ўзлаштириш жараёнида шаклланган тажриба асосида таснифлашга, ҳамда спортичиларнинг ўйин борасидаги тажрибаларига боғлиқ бўлади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling