Психология ва спорт психологияси


Спортчиларнинг тактик ҳаракатларида қўзғатувчанлик ва диққатчанлик


Download 5.36 Mb.
bet97/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Спортчиларнинг тактик ҳаракатларида қўзғатувчанлик
ва диққатчанлик

Кузатиш – бу теварак-атрофдаги предмет ва ҳодисаларни онгли равишда мақсадли йўналтирилган идрок этиш жараёнидир. Спортчилар учун бундай идрок этишнинг асосий предмети уларнинг ўзлари ва рақиблари ҳисобланади.
Кузатиш жараёнига албатта диққат жараёни қўшилади. Унинг мавжудлиги ва барқарорлиги кузатиш предметининг ўзига хослиги ҳамда бошқа хусусиятлар, яъни – диққатни бир нуқтага жамлаш, тақсимлаш ва кўчириш билан характерланади. Рақиб, жамоадаги шерик ҳамда ўзини доимий ўзгариб турувчи мусобақалар шароитида изчил равишда кузатиб бориш машқлари, қўзғатувчанлик ва диққатчанликнинг спортчи шахсининг хусусиятларига айланиб кетишига сабаб бўлади.
Қўзғатувчанлик – бу предметлар ва ҳодисаларни билиш ва уларнинг моҳиятини англашда муҳим аҳамият касб этувчи, унча сезиларли бўлмаган белги ва хусусиятларни пайқаш ва сезиш кўникмасидир.
Диққатчанлик – қўзғатув предметига онгнинг танлаб йўналтирилиши жараёнидаги қўзғатувчанликнинг ажралмас бир томонидир.
Ўқув-тайёргарлик машғулотларидаги қўзғатувчанлик жараёни спортчилар учун ўзларини, шерикларини ва айниқса рақибларини уларнинг тактик ниятларини билиб олиш ва ўз тактик ҳаракатларини амалга оширишларидаги асосий омил бўлиб хизмат қилади. Масалан, курашчилар билан ўтказилган махсус тадқиқотлар натижасида қўзғатувчанлик асосида рақиб образининг яратилиши ниҳоятда муҳим эканлиги аниқланган. Бу образ таркибига курашчининг техникаси ҳақида, тактикаси, жангни олиб бориш услуби, тажрибаси, унинг жисмоний сифатлари (кучи, тезлиги, чидамлилиги, чаққонлиги), эмоционал иродавий хусусиятлари (мусобақалашув кайфияти, жасурлиги, қатъиятлилиги ва матонатлиги) ва ҳоказолар киради. Юқорида тилга олинган тавсифларнинг энг қийинларидан бири – бу курашчининг эмоционал иродавий хусусиятларидир. Чунки малакасиз спортчини баҳолаш кўпроқ қийинчилик туғдиради. Қўзғатувлар асосида яратилган рақиб образи спортчининг ўзи ҳақидаги тасаввурига қиёсланади. Бу мазкур рақиб билан олдинда турган олишувдаги ҳаракатларнинг тактик режасини тузиш имкониятини беради.
Кузатиш мусобақадаги олишувлар жараёнида рақибнинг мақсадларини билиб олиш ва унинг бутун тактик режасини аниқлаштириш учун амалга оширилади. Бунда статистик белгилар (рақибнинг позаси, оралиқ масофа, олишувнинг характерли жиҳатлари ва ҳоказолар), динамик белгилар (кучи, тезлиги, ҳаракатларининг суръати ва ритми, гиламда манёврларни амалга ошириши ва ҳоказолар), функционал белгилар (нафас олиш услуби, реакцияларни ўз вақтида амалга ошириши, мимикаси ва ҳоказолар) ва натижавий белгилар (фаоллиги, муваффақиятли ва муваффақиятсиз ҳаракатлар сони, у олган огоҳлантиришлар ва ҳоказолар) мўлжал бўлиб хизмат қилади. Ана шундай жорий маълумотлар асосида тактик ҳаракатларга беллашув жараёнида ўзгаришлар киритиб борилади.
Бошқа бир тадқиқотда боксчилардаги алдамчи ва чин ҳаракатларнинг турли белгилари ўрганилган. Қўзғатувчанлик ёрдамида боксчилар ўз ҳаракатларини бажариш пайтида, яъни тайёргарлик чоғидаёқ фарқлашни ўрганиб оладилар. Биринчи ҳолатда боксчилар оралиқ масофага қараб (бинобарин, оралиқ масофа финтлари (алдамчи ҳаракатларга) тайёргарлик жараёнида чин ҳаракатлардагига нисбатан каттароқ бўлади), боксчининг туриш ҳолатига (очиқ ёки ёпиқ) ва унинг юз ифодасига (масалан, боксчилардан бири чин зарбани беришдан олдин беихтиёр қошларини чимиради) қараб мўлжал оладилар. Бундай маълумотлар жангдаги ҳар бир ҳолат учун тактик ҳаракатларга ўзгаришлар киритиб бориш имкониятини беради.
Қўзғатувчанлик ва диққатчанлик спортнинг бошқа турларида ҳам, айниқса, спорт ўйинларида ҳам ана шундай рол ўйнайди. Зеро, спорт ўйинларида иштирокчи ўз хатти-ҳаракатларини, шерикларининг хатти-ҳаракатлари билан доимий равишда мувофиқ бўлишига эришиши лозим.
Қўзғатувчанлик ва диққатчанлик спортчиларнинг антиципацияси ва тактик тафаккури билан чамбарчас боғлиқдир.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling