Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- II-БОБ. СПОРТДАГИ ТАКТИК жиҳатдан ТАЙЁРлашНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ Спортдаги тактикага психологик тавсиф
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Спортчининг техник тайёргарлиги дэганда нимани тушунасиз? 2. Ҳаракат малакалари техник тайёргарликка қандай таъсир кўрсатади? 3. Малакаларда онгнинг ўрнини тавсифлаб беринг. 4. Ҳаракат малакаларини шакллантириш жараёни қандай кечади? 5. Ҳаракат малакаларини шакллантириш босқичларини айтинг. 6. Ҳаракатларни эгаллашда тасаввур қилишнинг ўрнини тавсифлаб беринг. 7. Спортдаги ихтисослаштирилган идроклар тўғрисида айтинг. 8. Ихтисослаштирилган идрокнинг физиолигик асослари дэганда нимани тушунасиз? 9. Ихтисослаштирилган идрокнинг тавсифлаб беринг. 10. Ихтисослаштирилган идрокларнинг психологик хусусиятларини тавсифланг. II-БОБ. СПОРТДАГИ ТАКТИК жиҳатдан ТАЙЁРлашНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ Спортдаги тактикага психологик тавсиф Спортдаги тактика бу мусобақа вазифаларига мувофиқ тарзда техник усулларни қўллаш йўллари мажмуидан иборатдир. У спортчи (жамоа)нинг куч ва имкониятларини мақсадли равишда амалга ошириш ва бунда рақибнинг камчиликлари, хатоларидан самарали фойдалана олишга йўналтирилгандир. Мусобақалардаги курашлар жараёнида ҳар-бир спортчи ўзининг муайян тарзда ўзгариб борувчи хатти-ҳаракатлар тизимига ёки йўналишига эга бўлади ва бу йўналишнинг асосий мақсади ўз ниятларини имкон қадар сир тутиб, мусобақада қўйилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш шароитларини яратишдан иборатдир. 3-чизма. Тактик вазифаларни муваффақиятли ҳал этишнинг психологик асослари Тактиканинг моҳияти мусобақаларда янада юқорироқ натижаларни қўлга киритиш ёки рақиб устидан ғалаба қозониш учун ҳар бир спорт тури учун хос бўлган ҳаракатлар техникасидан, спортчиларнинг жисмоний ва психик имкониятларидан оқилона фойдаланишдан иборатдир. Тактик ҳаракатларнинг, шунингдек мусобақалашув жангларини олиб боришнинг айрим жиҳатлари бевосита изчил равишда ўзгариб турувчи тактик вазифаларни ҳал этишга қаратилган хатти—ҳаракатлар жараёнида амалга оширилади. Шунинг учун ҳам бу ҳаракатлар тактик ҳаракатлар деб аталади. Уларнинг асоси бўлиб қуйидагилар ҳизмат қилади: (3-чизмага қаранг) - муайян спорт турига хос тактика тўғрисида махсус назарий билимлар (масалан, футболда - ўйинни олиб бориш тизимлари ҳақидаги билимлар; узоқ масофага югуришда- кучни тақсимлаш тўғрисидаги билимлар шунингдек, югуриш суръати тўғрисидаги билимлар); - муайян спорт тури учун хос бўлган техникани мукаммал равишда эгаллаш малакаси, ҳамда конкрет тактик ҳаракатлар комбинацияларини ўзлаштириш; - ўз билим ва малакаларидан умумий тактик режага асосан ва мусобақалашув жангларининг доимий ўзгариб турувчи шароитларига мувофиқ тарзда фойдалана олиш; эркин шароитда ҳам, (тактик режани тузиш чоғида, мусобақадаги иштирокнинг таҳлили жараёнида) кучли зўриқиш остида ўтадиган мусобақалар жараёнида ҳам ўйлаб иш тутиш ва мустақил, ташаббускорлик билан ҳаракатланиш; - ўз миқёси, иштирокчилар таркиби ва бошқа шароитларига кўра бир – биридан фарқланувчи мусобақаларда ўз билим, кўникма ва малакаларидан фойдаланиш тажрибаси. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling