Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet108/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Изчиллик принципи. Психологик тайёргарлик воситаларининг натижаси агар уларнинг таъсирига оид бўлган муайян тизим асосида қўлланилгандагина исталган даражадаги натижани беради. Психологик юкламалар тизими тайёргарлик машқлари жараёнининг моҳиятидан келиб чиқиши ва ўзаро боғлиқ, бири-бирини тақозо этувчи таъсирларни ифодалаши лозим, шундагина асаб психологик барқарорликнинг кутилган даражасини шакллантириши мумкин.
Такрорийлик принципи. Психологик тайёргарликнинг қўлланилаётган воситалари улар доимий равишда такрорланиб тургандагина ўз мақсадига эришади. Режалаштирилган, кўп бора такрорланадиган, олдиндан шакллантирилган психологик таъсирлар спортчи ижтимоий хатти-ҳаракатлар фаолиятининг барқарор образини яратиш имкониятини беради. Қизғин иш жараёнида бу образ одатда, аниқлаштирилмасдан қолади.
Ҳаммабоплик принципи. Психологик тайёргарлик жараёнида қўлланиладиган воситалар ҳар бир спортчи учун бирдек тушунарли бўлгандагина юқори самара бериши мумкин. Узоқ вақт давом этадиган техник зўриқишларни тақозо этувчи ўта мураккаб машқлар спортчиларда асабийликни ривожлантиради. Бу машқларни бир неча бор муваффақиятсиз бажарган спортчиларда ўз кучига ишонмаслик ҳусусияти шаклланади.
Спортчиларни психологик тайёрлашда қўлланиладиган мазкур принциплар спорт дидактикасидаги барчага маълум принциплар билан мос келади. Бироқ ўз мазмунига кўра улар мазкур принципларни такрорламайди.
Агар педагогик ва мураббийлик фаолиятида фаннинг турли соҳалари бўйича билимларни эгаллаш ва йиғиш учун классик дидактика қўлланилса, психологик тайёргарликни ташкил этишнинг принциплари кўпроқ спортчиларнинг самарали ҳаракатланиш фаолиятига эришиш мақсадида уларнинг ўз-ўзини англаш механизмларини ташкил этишга қаратилгандир.
Психологик тайёргагарлик воситалари
Психологик тайёргарлик воситаларига қуйидагилар киради:
1.Психологик машқлар.
2.Психологик таъсир ўтказиш.
3.Ўз-ўзини англаш, ўз-узини тарбиялаш ва ўз-ўзини такомиллаштириш.
Психологик машқлар асосан умумий психологик тайёргарлик доирасида қўлланилади. Шунингдек, улардан спортчини мусобақага психологик тайёрлаш жараёнида ҳам фойдаланилади. Психологик машқларнинг моҳияти шундаки, уларда спортчи томонидан зарурий психик хусусиятларнинг намойиш этилишини фаоллаштириш мақсадида муайян хатти-ҳаракатлар қайта–қайта такрорланади. Психологик машқлардан олдин ҳамиша муайян мақсад қўйилиб, мазкур мақсадда психологик йўналиш ўз ифодасини топади. Масалан, қўлларни силканиш ҳаракатини бажариш чоғида ҳаракатларнинг амплитудасини аниқ такрорлаш ҳисобига ҳаракат сезувчанлигининг даражасини ошириш мақсад қилиб қўйилади. Энг юқори юклама билан бажариладиган машқларда ушбу юкламани енгиб ўтиш ҳисобига спортчининг иродавий кучини мустаҳкамлаш вазифаси қўйилади ва ҳоказо. Спорт тренажёрларининг компютер дастурлари ҳам зарур психик сифатларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Тренажёрлар (компютер дастурлари) ёрдамида мураккаблигига кўра жуда хилма-хил вазиятларни моделлаштириш мумкин. Ушбу моделлар спортчи қабул қилган қарорнинг тўғрилиги ҳақида унинг вақт оралиғида тутган ҳусусиятлари ва ҳоказолар ҳақида муайян ахборотни беради. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг педагогика ва психология кафедрасида ана шундай тренажёрларнинг компютер дастурлари ушбу китоб муаллифи томонидан яратилган (“Синхро”, “Слаломист”, “Тактик”).
Психологик машқларнинг мазмуни ва шакли спорт турининг махсус жиҳатлари мазмуни ва спортчи психикасининг ихтисослаштирилган кўринишлари шаклида аниқланади.
Психологик таъсир кўрсатиш. Бу спортдаги шундай ўзига ҳос мулоқот шакли бўлиб, у спортчи шахсининг ижобий ҳусусиятларини шакллантиришга йўналтирилган. Психологик таъсирлар психологик машқлардан ўзининг изчиллиги билан фарқланади. Психологик машқлар жараёнида спортчи психикасининг у ёки бу томонларини такомиллаштириш учун спортчи томонидан муайян топшириқнинг аниқ бир ҳаракати амалга оширилади (бунда спортчи ўзининг психик жиҳатларини намоён қилишда фаоллик кўрсатади). Психологик таъсирда бундай бевоситалик бўлмайди, улар одатда спортчини шундай фаол муносабатлар шаклига тайёрлайдики, спортчи бу шаклни ўз фаолиятида ва ҳулқ-атворида мақсадга мувофиқ деб тан олади.
Психологик таъсирнинг спортчи фаолияти мақсади ва мотивлари билан мос келиши ижобий натижа беради. Бундай мослик мавжуд бўлмаган ҳолларда психологик таъсир ўзининг маъно-мазмунини йўқотади.
Психологик таъсирнинг эгалари сифатида спорт мураббийлари, жамоа психологлари, спорт жамоаси, спорт жамоасининг етакчиси, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган спортчилар, ишдаги ҳамкасб дўстлар, спорт жамоатчилиги ва хоказолар бўлиши мумкин.
Спортчини умумий психологик тайёрлаш вазифаларини бажариш вақтидаги психологик таъсирларни қўллаш услубияти кўп жиҳатдан тарбиявий ишлар услубиятига мувофиқ келади. Бироқ улар бу билан чекланмайди.
Спортчилар билан тарбиявий иш олиб боришнинг асосий услублари бу-тушунтириш, ишонтириш, суҳбат, рағбатлантириш, мажбурлаш ва шу кабилардир. Психологик таъсирни қўллаш методикасида эса ўзининг шаклланган шахсий ҳусусиятлари натижасини чуқур ўрганиш асосида спортчиларга психологик билим бериш биринчи ўринга чиқади.
Ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини такомиллаштириш хам психологик тайёргарликнинг юқорида тилга олинган воситалари билан чамбарчас боғланиб кетгандир. Улар бир-бирининг таъсирчанлик самарадорлигини тўлдириб, ошириб туради. Ўзини спортда англаш ва ўзини спорт учун яратишга фаол интилмасдан туриб, спортчилар ўзларида спорт характерини тарбиялай олмайдилар.
Шу сабабли ҳам психологик тайёргарликнинг самараси тарбия ўз - ўзини тарбиялаш билан қўшиб олиб борилганда янада юқорироқ бўлади. Ўз - ўзини такомиллаштириш эса асосан спортчи шахсиниг ижобий хусусиятларини шакллантиришга йўналтирилган.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling