Психология ва спорт психологияси


Психологик тайёргарликда индивидуал ёндошув


Download 5.36 Mb.
bet109/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Психологик тайёргарликда индивидуал ёндошув
Индивидуал ёндошувнинг моҳияти шундан иборатки, ўргатиш ва машғулотлар олиб боришнинг бирор бир услуби, агар у инсоннинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олмасдан амалга оширилар экан, зинҳор кутилган натижаларни бермайди.
Тайёргарликни индивидуаллаштиришнинг аниқ ва муайян вазифалари – инсоннинг барча потенциал имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, унинг характеридаги ўзига хосликни ва темпераментни, конкрет вазиятлардаги психик ҳолатни, олдига қўйилган мақсад ва ҳал этадиган вазифаларни инобатга олган ҳолда унга таъсир кўрсатишнинг энг мақбул йўлларидан фойдаланишдан иборатдир.
Ўқув-машғулот ва тарбиявий ишларни индивидуаллаштириш даражаси ҳар хил бўлиши мумкин. Биринчидан, ҳаммага бир хилдаги тенглаштирувчи ёндошувни қўллаш имкониятининг мавжудлиги. Албатта, бундай вазиятда индивидуаллаштиришнинг даражаси нолга тенг бўлади. Иккинчидан мураббий ўз қўл остидагиларнинг ҳар бири билан индивидуал, уларнинг педагогик таъсирга нисбатан реакциясини ҳар томонлама мукаммал ўрганиш асосида ҳам иш олиб бориши мумкин. Бу ерда индивидуаллаштиришнинг ёрқин намунасини кўришимиз мумкин. Ниҳоят, учинчидан спортчиларни улардаги умумий жиҳатларга кўра алоҳида гуруҳларга ажратиб ҳам шуғулланиш мумкин. Бу турларга (ёки типик ўхшашликларга) кўра индивидуаллаштириш дейилади.
Спортчиларни ўргатиш ва тайёрлашда типик хусусиятларига кўра гуруҳларга ажратиб индивидуаллаштириш алоҳида эътиборга лойиқдир. Ана шундай услубни қўллаб, яъни спортчининг шахсий хусусиятларини қадрлаб, уларни муайян типларга ажратиб иш юритиш орқали махсус психологик адабиётларда тақдим этилган амалий тавсиялардан фойдаланиш мумкин бўлади. Айни шундай ишни олиб бориш учун мутахассис-психологлардан ҳам аниқ маслаҳат ва тавсияларни олиш мумкин.
Бироқ индивидуал ёндошувга ҳам “сажда қилиш” ярамайди, яъни уни спортчиларни тайёрлашдаги бош ва асосий иш услубига айлантириш жуда ҳам маъқул эмас. Зеро, спортчиларнинг психологик тайёргарлигини аввало жамоа ичида ва жамоа билан бирга амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Индивидуал ёндошув билан бир қаторда тафовутли ёндошув ҳақида ҳам гапириш лозим бўлади. Бунда спортчиларнинг бир-бирларидан турли жиҳатларига кўра тафовути, яъни фарқларига, масалан: жинси, ёши, маълумоти, тажрибаси ва ҳоказоларга кўра ажратиб, иш олиб борилиши назарда тутилади. Тафовутли ёндошув моҳиятан индивидуал ёндошувни тақозо этади. Бироқ мазкур масала ҳозирча у қадар чуқур тадқиқ этилмаган. Шу сабабли ҳам тафовутли ёндошувни тавсифлаш учун зарур бўлган энг умумий маълумотларни келтириш мумкин (А.В.Родионов).

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling