Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet112/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Тажрибали спортчилар - коллективнинг асосий негизи, таъбир жоиз бўлса “олтин фонди” ҳисобланади. Улар кўп жиҳатдан мураббийнинг таянчи, маслаҳатгўйлари ва ёрдамчилари бўлишади. Албатта, спорт мураббийси жамаоанинг тарбиясида, психологик тайёргарлигида, жамоа ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантиришда, жамоадаги дўстона муҳитни, ўзаро ёрдам, бир-бирини қўллаб-қувватлаш туйғуларини, яхши, жанговор, хуш кайфиятни шакллантиришда, спорт фахрийлари кўрсатадиган хайрли таъсир кучидан оқилона фойдалана олиши керак.
Беқиёс натижаларни қўлга киритган, таниқли спортчилар билан ишлашда уларнинг ўта машҳурлиги, алоҳида мақоми, уларга нисбатан радио, телевидение, оммавий-ахборот воситалари, спорт мухлислари ва умуман кенг жамоатчиликнинг юксак эътибори ва муҳаббати туфайли ўзига хос ва мураккаб психологик вазият юзага келади. Ҳар қандай, ўзини босиб олган, эсли-ҳушли спортчининг ҳам “юлдузлик касали” олдида ўзини тийиши осон кечмайди. Бундай ҳолатларда спорт мураббийси олдидаги бош масала, қанчалар мураккаб ва қийин бўлмасин - улкан спорт устасини, катта спорт келажаги, манфаати учун сақлаб қолиш, унинг шахс сифатида тубанликка қулашига йўл қўймасликдан иборатдир.
Фахрийлар яъни спорт ветеранлари учун долзарб масала – бу спорт билан машғул бўлиш вақтини чеклашдир. Фахрийлар бошдан кечираётган спорт мотивларининг ривожланиш босқичи мотивлар инволюцияси деб аталади. Унинг моҳияти шундан иборат-ки, бу вақтга келиб спортчи учун “шу пайтгача мен” нима учун бутун умримни спортга бағишладим, энди бу спорт мусобақаларидаги иштирокимга ва умуман, спорт машғулотларимга чек қўйсам бўлмасмикин, дэган саволга жавоб топиш муҳим масалага айланади. Хизмат кўрсатган спортчининг катта спортдан қандай кетиши, яъни унинг жамиятдаги илғор позицияни эгаллашга бўлган қизиқиш, ўзи шу пайтгача эришган спорт натижаларига муносиб ҳаёт йўлини қура олиш истаги билан кетадими, ёки маънавий жиҳатдан синган, ўзи эришган ютуқлардан қониқмаган, ўз ҳаётини оддий турмушда давом эттиришга қодир бўлмаган ҳолда, ўз мавқеи ва унвонларига нолойиқ тарзда умр кечириш даражасида спортни тарк этадими, булар кўп жиҳатдан спорт мураббийсига ва раҳбариятига боғлиқ бўлади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling