Психология ва спорт психологияси
Психологик тайёргарликнинг мақсадлари
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психологик тайёргарликнинг турлари ва уларнинг асосий вазифалари
Психологик тайёргарликнинг мақсадлари
Психологик тайёргарликнинг умумий мақсади спортчининг спортда юқори даражадаги ютуқларга эришиши учун зарур бўлган психик сифатларни ривожлантириш, унда психик барқарорлик ва масъулиятли мусобақаларда иштирок этишга тайёрлик ҳолатини қарор топтиришдан иборатдир. Бироқ спортчини психологик тайёрлашнинг мақсадли йўналиши фақатгина шундан иборат эмас. Унинг олдига жаҳон спорт рекордларини ўрнатиш учун шарт- шароитлар яратиш, спорт истеъдодларини етиштириш йўлларини излаш ва шу каби яна бир қатор мақсадлар ҳам қўйилган. Психологик тайёргарликнинг турлари ва уларнинг асосий вазифалари Спорт психологиясида одатда спортчини умумий психологик тайёрлаш ва спортчини муайян мусобақага психологик тайёрлаш каби турлари фарқланади. Психологик тайёргарликнинг ҳар иккала бўлими ҳам ўзига хос вазифаларга эга, бироқ уларнинг ҳал этилиши бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Умумий психологик тайёргарликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1.Спортчи шахсининг ижобий хусусиятларини шакллантириш ва ўстириш; 2.Спорчининг билишга оид психик жараёнларини юқори даражада ривожлантириш. 3.Спортга оид ҳис-туйғуларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш уларни бошқариш бўйича кўникмаларни шакллантириш; 4.Спортчининг иродасини мустаҳкамлаш, уни иродавий зўриқишини сафарбар этишга ўргатиш; 5.Барча психик функцияларни онгли равишда бошқариш усуллари билан қуроллантириш; 6.Ўз ҳаракатлари ва фаолияти, шунингдек организмнинг функцияларини онгли равишда бошқариш даражасини ошириш; 7.Спортчилар жамоасида ижобий “психологик иқлим”ни яратиш. Спортдаги психологик тайёргарликнинг юқорида тилга олинган вазифалари спортчиларни тайёрлашдаги бу мураккаб жараёнларга хос имкониятларнинг барчасини қамраб олмайди, балки умумий психологик тайёргарликнинг асосий тенденциясини ифодалайди. Умумий психологик тайёргарлик бутун спорт мусобақаси жараёнида жисмоний, техник ҳамда тактик тайёргарлик билан бирга шаклланиши ва ривожланиши керак. Албатта, тайёргарликнинг юқорида тилга олинган томонларини амалий жиҳатдан эгаллаш жараёнида бир қатор психологик функциялар маълум даражада ривожланади. Бироқ спортчилар учун зарур бўлган психик функцияларни юқори даражада такомиллаштириш учун уларни ривожлантириш борасида мақсадга йўналтирилган ишларни амалга ошириш зарур бўлади. Умумий психологик тайёргарликнинг моҳияти айнан шулардан иборат. Спортчини муайян мусобақага махсус психологик тайёрлашнинг асосий вазифаси спортчининг мазкур мусобақада иштирок этиши учун психик тайёрлик ҳолатини яратишдан иборат. Умумий психологик тайёргарлик спортчининг спорт билан шуғуллана бошлаган илк кунларидан бошланади. Бу тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш учун спорт мураббийси спортнинг психограммасини пухта билиши керак. (11.8. бандга қаранг) Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling