Психология ва спорт психологияси


Машқланган ҳолатда ўз-ўзини баҳолаш


Download 5.36 Mb.
bet126/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Машқланган ҳолатда ўз-ўзини баҳолаш
Юқори даражали машқланган ҳолатда (спорт формасида) спортчи ўз фаолиятида жисмоний, техник ва тактик натижаларни - маълумотларни сифатлироқ кўрсата олади.
Спорт амалиётида спортчини машқланган ҳолатини баҳоловчи қатор объектив методлар мавжуд. Лекин айни методлар ўз-ўзидан баҳолашга таянмаса тўла бўлиши мумкин эмас. Масалан бутун объектив маълумотларга кўра спортчи яхши машқланган деб фараз қилайлик, лекин у ўзи субъектив равишда спорт формаси ҳолатига эришмадим деб ҳис қилса, бу ҳол унинг мусобақада мувафқиятли иштирок этишига тўсқинлик қилади.
Махсус тадқиқотларга кўра юқори даражали машқланган ҳолат қуйидаги белгилари билан характерланади:
А) Психик жараёнларни фавқулотда тезлиқда ўтиши (идрокнинг тезлиги қуршаб турган муҳитни назорат қилиш, қарор қабул қилиш тезлиги ошади)
Б) Диққатнинг ҳажми кенгайиши билан диққатнинг тақсимланиши, марказлашиш имконияти ошади.
С) Спортчи ўз харакатларини тўла назорат қила олади
Г) Ўз кучига ишонади
Д) Мусобақа ва машқ пайтида ғалабага, мақсадга интилишдан иборат иродавий зўр бериш намоён бўлади
Е) Ихтисослаштирилган идрок юқори даражада тараққий этган бўлади
Ж) Эмоционал ҳолатларнинг мавжудлиги. Кўп спортчилар спорт формасидами йўқлигини қандай аниқлайсизлар дэган саволлар, эмоционал-иродавий жараёнлар ҳақидаги холатланири хақида гапиришади. Масалан: баъзида кайфиятим яхши бўлади, ўзимни қандайдир енгил сезаман, худди тўп ҳамма вақт менга бўйсунадигандек туйилади ва кўп машқ қилгим келади.
3) Тўсиқларга чидам бериш, спорт харкатларини бажаришга дахл етказадиган тўсиқларга чидам бериш қобилияти, ташқи қўзғовчиларга чалғимаслик: Спорт формасидаги спортчи катта жисмоний юклама-юкламага дуч келишдан қатъий назар жуда ҳам иштиёқ билан машқ қилади. Машқни тўхтатгим келмайди. Бўлажак мусобақада иштирок этиш ҳақидаги фикр уни хавотирлантирмайди, у ҳатто ўз хаёлида бўлажак ғалабани гавдалантиради ва ютуқларга ишонади.
Бундай ҳолатнинг акси ҳолдаги спортчи бўлажак мусобақада иштирок этишдан олдин хавотирлик ҳолатига тушади, кун бўйи мусобақа ҳақида ўйлайман, муваффақиятсизликка дуч келаманми деб қўрқаман. Бундай ҳолат кўпинча меёрдан-нормадан ортиқ машқланган спортчиларда учрайди.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling