Психология ва спорт психологияси


Спортичида ўз имкониятларини руёбга чиқаришни


Download 5.36 Mb.
bet129/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Спортичида ўз имкониятларини руёбга чиқаришни шакллантириш
Спортчиларда ишончнинг мавжудилиги — ғалаба қозонишнинг шартларидан биридир. Ишончнинг йўқлиги эса бунинг аксидир. Спорт амалиётидан маълумки, баъзи яхши тайёрланган спортчилар ўзига ишончи бўлмаганлиги туфайли муаффақиятсизликка учрайди, баъзан эса рақибининг имкониятларини юқори баҳолаганлиги туфайли спортчининг харктери, темпраментига боғлиқ ҳолда ўзига ишонмаслик ҳолати руй беради.
Уз кучига ишончини тарбиялаш учун куйидаги жиҳатларга эътибор берилади:
а) мусобақа бўлишидан олдин машқ пайтида хракатларни муаффақиятли якунлаш;
б) тренернинг ўз спортчисидаги муффақиятсизлик вақтинчалик характерга эга эканлиги, уни бартараф қилиш мумкинлигига ишонтириш қобиляти;
в) спортчи олидага қўйиладиган талаблар унинг имкониятларидан юқори бўлмаслиги керак, аксинча спортчида ўз кучига ишонмаслик ҳолати руй бериш мумкин.
Спортчиларда ишончни мустаҳкамлашнинг асосий шартлари қўйидагича;

  1. юқори даражада тайёргарлик ва машқланганлик;

  2. ўйин бўладиган куни ўзини жисмоний жиҳатдан яхши ҳис килиш;

  3. жавобгарлик мусобақада қатнашиши учун етарли даражада тажрибанинг мавжудлиги;

  1. ўйинда муаффақиятли иштирок этиш:

  2. жамоа аъзоларининг бир-бирларини тушунишлари ва иттифоқи:

  3. рақибнинг кучи ва имкониятларини туғри баҳолаш:

  4. тренернинг ўзини хотиржам тутиши, обрусини сақлай олиш услуби;

Махсус тадкиқотларга кўра баскетболчиларда ишонч ва унинг шакллантиришнинг йуқолишининг сабаблари қўйидагича аниқданган:

  1. машқ пайтида айни жамоанинг ва ўйинчиларнинг малакаларини янги тактик амаллар ёрдамида етарли даражада мустаҳкамланмасилиги ёки ўйиннинг айни зарур босқичларини қайтадан кўриб чиқилмаслиги.

  2. рақибнинг спорт шуҳрати олдида тиз чўкиш, бу спортчининг ўйин бошланмасдан олдинроқ ўзининг енгилишини таҳмин қилиниши билан боғлиқ ва курашга жанговор ҳолатсиз тушади. Бундан сақланиш учун мусобақага тайёргарлик жараёнида рақибнинг тайёргарлик ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқиш зарур, яъни унинг ижобий томонларинигина эмас, балки салбий томонларини ҳам таҳлил этиш керак.

  3. Айрим мағлубиятлар бу жамоа ўйнаётган пайтида юз берадиган ҳолатдир. Бундай пайтда (юз берадиган) спортчиларнинг ўз имкониятларини тиклаш учун кўйидаги психологик таъсир кўрсатиш формаларидан фойдаланилади: оптимал эмоцианал ҳолатни шакллантириш, баъзи ўйинчиларни алмаштириш, кучи кам бўлсада, техник жихатидан тайёргарлига яхши, жангавор руҳли ва ғалаба учун эҳтироси мавжуд ёш спортчиларни асосий таркибга киритиш.

  1. Айни мусобақада катта муаффакиятга эга бўлиш, бундай ҳолатда ҳар томонлама ва объектив таҳлил қилиш, мағлубиятга учрамасликнинг асосий сабабини ўрганиш имкониятини беради.

  2. Ўйинчининг жамоа таркибида ёки терма жамоада янги бўлиши туфайли ўйиннинг характерига мослаша олмаслиги (нисбатан янги шароит ва янги ролга дуч келиши)

Шунинг учун тренер спортчиларнинг жисмоний техник, тактик сифатларини қандай намоён қилиши мумкинлигини билиши керак.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling