Психология ва спорт психологияси


Бўлажак спорт фаолиятининг режалаштириш


Download 5.36 Mb.
bet128/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Бўлажак спорт фаолиятининг режалаштириш
Бўлажак спорт фаолиятини режалаштириш идеомотор қонунига бўйсунувчи харкат тасаввурлари формасида олиб борилади.
Кўп тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики юқори малакали спортчилар мусобақа олдида бўлажак ўйин харкатларини ўйлаб чиқади. Футболчиларда, бўлажак ўйин, спорт фаолиятини режалаштириш ўйиннинг биринчи дақиқаларидаёқ уларнинг фаоллиги, мақсадга интилувчанлиги ва ўзига ишончи иродавий маҳоратини кўрсатиш имконини беради. В.И. Силинанинг тадқиқотлари (1970) шуни кўрсатадики, 80% гимнастлар идеомоторли тайёргарликни қабул қилган.
Бу шундан иборат:

  1. машқларнинг ҳамма комбинацияларини батафсил ўйлаб чиққанлар 20% ни ташкил қилади. Идеомоториканинг бу формаси энг самарали бўлиб, гимнастика снарядга чиқаришдан анча олдин бошланади;

  2. машқларнинг ҳамма комбинацияларини тўла техникасиз ўйлаб чиққанлар 20%ни;

3. ўз диққатини машқларнинг фақат мураккаб жойларига қаратиш билан чекланганлар 30%ни;
4. комбинациянинг фақат бошланишинигина фахмлаганлар 10%ни ташкил қилади.
Бўлажак фаолиятини режалаштиришда уни моделлаштиришнинг аҳамияти катта. Масалан: баъзи олимлар машқни моделлаштириш бўлажак мусобақага адаптациялашишнинг муҳим воситаларидан бири деб ҳисоблайди ва моделлаштиришнинг 3 та босқичини тавсия қилади:
А) жисмоний юклама даражасигача тайёргарлик, номувофиқ тайёргарлик спортчи психикасига чарчатиш сифатида таъсир кўрсатади;
Б) техник юклама даражасига;
В) психик юклама даражасига тайёргарлик (томоша билан чекланиш, ахборотни етарли эмаслиги).
Айрим моделлаштирилган машқлар спорт амалиётида кенг кўлланилмоқда. Масалан томошабинларнинг иштирокида машқ ўтказиш мусобақа ҳолатини моделлаштириш ҳам аҳамиятлидир. (айниқса мусобақалар пайтида).
Шундай қилиб бўлажак фаолиятни режалаштириш 2 та йўл билан:

  1. Идеомоторли тайёргарлик.

  2. Моделлаштиришнинг тайёргарлик йўли билан бориш мумкин.


Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling