Психология ва спорт психологияси


Мусобақага психологик тайёргарлик тизими


Download 5.36 Mb.
bet125/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Мусобақага психологик тайёргарлик тизими
Мусобақага психологик тайёргарлик тизими ўз ичига қатор вазифаларни олиб бу вазифаларни ҳал қилиш жараёнида спортчининг мусобақага психик тайёргарлиги шаклланади.
Спортчини мусобақага психологик тайёрлаш тизимига қуйидаги звенолар киради:
а) мусобақага шароити хдқида ахборотлар тўплаш;
б) мусобақа олдидан спортчи машқланган ҳолатини баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолаш;
в) мусобақада иштирок этишнинг мақсад ва вазифалари;
г) мусобақада чиқишнинг мотивларини активлаштириш;
д) ақлий фаолият экспериментларини режалаштириш;
е) спортчида ўз имкониятларини рўёбга чиқаришига ишонч ҳиссини шакллантириш;
ж) максимал иродавий зўр беришни активлаштириш ва уни мусобақа шароитида намоён қила билиш;
з) оптимал эмоционал ҳолатни шакллантириш;
к) мусобақа шароитида психик ҳолатларни бошқариш ва ўз-ўзини бошқариш усулларини эгаллаш.
Юқоридаги звенолар бир-бирлари билан узвий боғланиб кэтгандир, агар звенолардан биттасид; бллпатпитп вужудга келса, ҳамма системада етишмовчилик вужудга келиши мумкин.
Мусобақа шароити ҳақида ахборотлар
Мусобақа тайёргарлик пайтида спортчи учун мусобақа шароити, рақиби, мусобақа ўтказиладиган^ жой ва тамошабинлар ҳақидаги хабарлар жуда ҳам зарурдир. Ўзини рақиби ҳақидаги билимлар мусобақага тайёрланиш учун аниқ тадбирлар ишлаб чиқиш имконини беради: рақиб ҳақида маълумотларнинг мавжуд бўлмаслиги, спортчида хавотирланиш ҳолатини вужудга келтиради.
Одатда рақиб ҳақидаги маълумотлар асосан унинг жисмоний, техник, тактик сифатлар ва шунингдек рақибнинг спортдаги таржимаи холи ҳақидаги маълумотлар билан чекланади. Энг муҳим рақибнинг психик сифати, иродавий сифати, эмоционал ҳолатининг характерли томонлари, мусобақа пайтида психикасининг хусусиятлари ҳақида тасаввурга эга бўлишдир. Рақибнинг психик сифати ҳакида маълумотга эга бўлиш жуда ҳам қийиндир. Рақиб психик ҳолати томонидан ўзининг фаолияти жараёнидаги машқ ва айниқса мусобақа жараёнида намоён бўлиши мумкин.
Психологик нуқтаи назардан қуйидаги режали саволлар асосида маълумотлар тўплагандагина рақибнинг характеристикаси тўла бўлиши мумкин.
1) иродавий хусусиятлари, айрим иродавий ҳисларнинг
ривожланиши ва уларнинг намоён бўлиши;
2) шахснинг эмоционал хусусиятлари, эмоционал ҳолатларнинг намоён бўлиши, унинг кучи, чуқурлиги, доимийлиги;
3) характер ва темпераментларнинг хусусиятлари, характер ҳислари темпераментнинг рақиб қайси спорт тури билан шуғулланишига боғлиқ ҳолда айрим психик жараёнларнинг қандай намоён бўлишини билиш ҳам зарурдир. Масалан, бокс ҳакида гап кетар экан унинг диққати ва реакциясини ҳисобга олиш керак. Лекин рақибнинг сопртга муносиб психологик характеристика қатъий эмасдир, яъни уни ўзгармайди деб бўлмайди.
Конкрет мусобақага психологик тайёрлашнинг муҳим қисмларидан биттаси, бўлажак мусобақа шароитиига психологик адаптациялашиш (спортчи учун нотаниш бўлиши жой метереологик шароит, вақт ва бошқалар).
Психологик тайёрлаш жараёнида ахборотлар етказиш формаси катта аҳамиятга эгадир. Бир хилдаги хабарни шундай эълон қилиш мумкиндир-ки, у бўлажак мусобақадаги курашга ижобий ёки салбий муносабатларни вужудга келтириш мумкин.



Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling