Мусобақа олдидан оптимал эмоцианал ҳолатни шакллантириш
Спортчининг мусобақадаги муаффақиятсизлиги мусобақадан олдин ёки мусобақа бўладиган куни унда пайдо бўладиган ортиқча ҳаяжонланишдир.
Махсус тадқиқотлар орқали кўнгилсиз эмонацияларнинг пайдо бўлишининг сабаблари аниқланган.
Булар қуйидагилар:
а) Шахснинг салбий хусусияти ва спортчининг характерхислати:
б) Талабгорлик даражасини ўз - ўзини баҳолашларнинг бир хил эмаслиги:
в) Фойдали маълумотларнинг камлиги;
г) Машкланган ҳолатнинг мавжуд эмаслиги;
д) Ҳаддан ташқари асабий — психик ҳаяжоннинг пайдо бўлиши;
Агар спортчи мусобақа олдидан ёқимсиз эмоционал ҳолатни бошдан кечирар экан, бундай ҳолатларни ўз - ўзидан бошқариш учун қўйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин.
а) эмоционал кечинма хусусиятига эга харакатларни мақсадга мувофиқ томонга йўналтириш;
б) шахсий эмоционал ҳолатини тартибга солиш махсус харакат машқлари;
в) махсус нафасли машклар;
г) махсус массаж турлари ва ўз - ўзини массаж;
д) эмоционал кечинмалар билан боғланиб кэтадиган қатор таъсирларнинг фоалиятига маълум даражада таъсир кўрсатади.
е) иккинчи сигнал тизими орқали ўз - ўзидан рухлантириш ўз - ўзини тинчлантириш, ўз - ўзига буйруқ бериш шаклида эмоционал ҳолатларга маълум даражада таъсир кўрсатиш;
ж) диққатни ижобий эмоционал аҳамияти бор қузговчиларга қаратилишини ихтиёрий ўзгартириш ва йўналтириш;
з) тассавур ва фикрнинг мазмунини ихтиёрий ўзгартириш;
и) спортчининг ўз кучига, ютуқларига, ғалабага эришиш ишончини мустаҳкамловчи омиллар;
Мусобақа шароитида психик ҳолатларни бошқариш ва ўз - ўзини
бошқариш усуллари
Спортчиларнинг мусобақага психологик тайёрлаш тизими психик ҳолатларни бошқариш ва ўз- ўзини бошқаришнинг хар хил усулларини ўз ичига олади. Бу усулларни қўйидагича группалаш мумкин.
Машклар комплекси, мақсади нерв таранглигини йўқотиш;
Разминка кўнгилсиз стартолди ҳолатларни (старт ҳояжон) бартараф қилиш воситаси сифатида. Лекин разминка учун танланган машқ ўзига хос характерга эгадир. Масалан: разминканинг тезлик даражаси, давомати спортчининг ўзини қандай ҳис қилишига қараб танланади.
3. Тренер обрўсининг таъсир эта олиш кучи. Спортчи мусобақада иштирок этиши учун етарли тажрибага эга бўлмаганда (хусусан ёш спортчи), айни омил алоҳида аҳамиятга эгадир.
Мусобақа олдидан кўнгилсиз ҳолатдаги ёш спортчиларга, мусобақа кетаётганда тренерларнинг бепарво муносабати салбий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |