Психология ва спорт психологияси
ШАХСНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЎРГАНИШ / Экстряверсия-интроверсия ва нейротизмни аниқлаш тести
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
ШАХСНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЎРГАНИШ / Экстряверсия-интроверсия ва нейротизмни аниқлаш тести
(Г.Ю.Айзенк сўровномаси) Г.Ю.Айзенк ўзининг икки омилли шахс моделида асосий хусусиятлар сифатида экстраверсия-интроверсия ва нейротизмдан фойдаланди. Умумий маънода: • Экстраверсия — «ичкаридан ташқарига йўналтирилган» дэган маънони англатиб, бу типга мойил шахслар кўпроқ одамлар ичида бўлишни ёқтиришади,ўз кечинмаларини кўпроқ атрофдагилар билан баҳам кўради. Мулоқотга киришувчан, танишлар доираси кенг. Баъзи ҳолларда жиддийлик етишмайди. Одамларнинг тез ишончини қозона олади ва шунингдск, тез хафа қилишга ҳам мойил. Интроверсия-«ташк,аридан ичкарига йўналтирилган» дэган маънони англатиб, бу типга хос шахслар оғир, вазмин, кўнгли нозик, бепарво, дўстлик қсидаларига қатьий амал қиладиган. Мулоқот доиралар чекланган, тортинчоқ, кўпроқ ўзларининг ички дунёлари билан банд ва ёлғизликни ёқтирадиган. Нейротизм-иерв системасининг хусусиятига кўра, инсоннинг ўз фаолиятини, асаб тонусини бошқаришидан иборат психофизиологик жиҳат. Тестнинг мазмунига кўра, ушбу шкалалар инсоннинг генетик жиҳатдан қайси типга хос эканлигини англатади. Машғулот мақсади: Экстраверсия-интроверсия ва нейротизмни тадкиқ этиш. Машгулот учун зарур жиҳозлар: Айзенк сўровномасининг (А шакли) бланки ва жавоблар варақаси. Сўровнома 57 саволдан иборат бўлиб, 24 савол экстраверсия-интроверсия, яна 24 савол нейротизм ва 9 савол назорат шкаласига дахлдор. Ишни бажариш тартиби: Эксперимент индивидуал ёки гуруҳий шаклда ўтказилиши мумкин. Экспериментатор текширилувчиларга қуйидаги йўриқнома билан мурожаат этади. Йўриқнома: тест саволларига жавоб беришда биринчи пайдо бўлган фикрни қайд этинг, ортиқча фикр мулоҳаза юритманг. Тестда тўғри ёки нотўғри жавоб мавжуд эмас. Тест саволномасидаги вазиятлар ҳаётингизда қанчалик даражада учрашига эътибор беринг. Имкон қадар саволларга очиқ жавоб беришга ҳаракат қилинг. Саволларга жавоблар вариантини мос келиши ёки келмаслигига қараб, Ҳа ва Йўқ тарзда жавоб бериш мумкин. Сиз тез-тез ўзингизга куч ғайрат бағишловчи таъсиротларга мойиллик сезасизми? Сиз тез-тез Сизни тушунадиган ва кўллаб-қувватлайдиган дўст кераклигини ҳис қиласизми? Сиз ўзингизни беғам одам, деб ҳисоблайсизми? Сизда олдингизга қўйган максадлардан воз кечиш қийинми? Сиз бирон-бир фаолиятни амалга оширишдан олдин атрофлича ўйлаб, сўнг ҳаракат қиласизми? Сиз фойдали бўлиш-бўлмаслигидан қатьи назар ваъдангизда турасизми? Сизда кайфиятнинг кўтарилиши ва тушиши тез-тез юз берадими? Сизда тез гапириш ва тез харакатланиш бўладими? Ҳеч қандай жиддий сабаб бўлмаса хам ўзингизни бахтсиз одамман, деб ҳис қилганмисиз? Сиз баҳс мунозараларда ўзингизнинг кўп нарсага қодирлигингизга ишонасизми? Сиз ёқимтой қарама-қарши жинсдаги шахс билан танишишни хохдасангиз, тортинасизми? Сизда ўзингизни бир жойга кўя олмайдиган ҳоллар ҳам бўладими? Сиз одатда, шароитга қараб иш тутасизми? Сиз бирор ишни бажариб бўлгач ёки бирор гапни гапириб бўлгандан сўнг, бу ишни қилмасам бўлар эди, гапирмасам бўлар эди, деб афсусланасизми? Сизга одамлар билан учрашишдан кўра, китоб ўқиш афзалми? Сизни хафа қилиш осонми? Давраларда бўлишни ёқтирасизми? Сизда бошқалардан яширадиган сирлар бўладими? Сизнинг баъзан ғайратингиз жўшиб қадамингиздан ўт чақнайди, баъзан эса ҳафсалангиз пир бўлиб лоқайдлашишингиз тўғрими? Сиз дўстларингиз даврасининг энг яхшилари билан чекланишга интиласизми? Кўп орзў қиласизми? Сизга бақириб гапиришганда, сиз хам шундай жавоб қайтарасиз? Сизни нимадандир айбдорлик ҳисси безовта қиладими? Сиз одатларингизни яхши ва маъқул дея оласизми? Сиз ҳисларингизга эрк бериб, дўстлар даврасида ўзингизни хотиржам тутасизми? Сизда ҳаддан ортиқ асабийлашиш бўладими? Сизни қувноқ ва ҳаракатчан одам ҳисоблашадими? Сиз бирор ишни бажариб бўлгач, уни бундан қам яхшироқ бажариши мумкинлиги тўғрисида ўйлайсизми? Сизда нотаниш кишилар даврасида бўлиш ноқулайми? Сиз ғийбат қиласизми? Бошингизга ҳар хил хаёллар келиб, уйқу бермайдиган ҳоллар ҳам бўладими? Сиз бирор нарсани билишни истасангиз, бошқалардан сўраб суриштиришга нисбатан китобдан билиб олишни афзал ҳисоблайсизми? Сизда кучли юрак безовталаниш бўладими? Сизга диққат-эътиборни талаб киладиган рш ёқадими? Сизда титраш ҳолати бўладими? Сиз доимо ҳақиқатни гапирасизми? Сизга бир-бирини камситадиганлар даврасида бўлиш ноқулайми? Сиз сержахлмисиз? Сизга тез ҳаракатланишни талаб қиладиган иш ёқадими? Сиз ҳаммаси яхшилик билан тугаган, аммо ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳодисалардан безовталанасизми? Сиз одатда шошмасдан, секин юрасизми? Сиз ишга ёки бирор киши билан учрашувга кеч қолганмисиз? Бемаъни тушлар кўрасизми? Сиз суҳбатлашишни ёқтирганлигингиз учун пайтни бермасдан, янги суҳбатдош билан танишишга интиласизми? Сизни бирон-бир оғриқ безовта қиладими? Сиз узоқ вақт дўстлар даврасида бўлмасангиз, ўзингизни нохуш ҳис киласизми? Сиз ўзингизни асабий одам деб ҳисоблайсизми? Сизнинг танишларингиз орасида айнан сизга ёқмайдиганлари ҳам борми? Сиз ўзингизни ўзига ишонган одам, деб ҳисоблайсизми? Сизнинг ишиигиз ёки камчилигингиз танқид қилинса, хафа бўласизми? Сизда кўпчилик иштирок этадиган тадбирлардан қониқиш қийинми? Сизни, бошқалардан нимам биландир ёмонман, дэган туйғу безовта қиладими? Сизнинг-ча, зерикарли даврани жонлантириш осонми? Сизда ўзингиз тушунмаган нарсалар ҳақида гапирган вақтингиз бўладими? Сиз соғлиғингиздан безовталанасизми? Сиз бошқалар устидан ҳазиллашишни ёқтирасизми? Сиз уйқусизликка дучормисиз? Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling