Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet19/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Қизиқишлар деб, шахснинг билиш жараёни билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларнинг ҳиссий намоён бўлишига айтилади. Қизиқишлар, фаолият жараёнида муҳим рол ўйнайди. Чунки у фаолият обектининг мазмунига бўлган мойиллик кучини ифодалайди. Бу мойиллик кучи шахснинг билиш эҳтиёжига жавоб беради ва шахсда юзага келадиган «билиш ва тушунишга бўлган ташналик»ни қондиришнинг йўл ва усулларини фаол қондиришга мажбур этади.
Қизиқишларнинг мазмунига, мақсадига, кенглиги ва мустаҳкамлигига қараб турларга ажратилади. Қизиқишларнинг ижтимоий қийматга ва ижтимоий мазмунга эгалиги унинг мазмунини қандайлигини кўрсатиб беради. Қизиқишлар мақсадига кўра бевосита ва воситали қизиқишларга ажратилади. Бевосита қизиқишлар обектнинг эмоционал жозибадорлиги туфайли юзага келади. Воситали қизиқишлар обектнинг реал маъноси ва унинг шахс учун аҳамияти мос келганда пайдо бўлади.
Бу қизиқишнинг пайдо бўлиши фаолиятнинг мақсадини англаш билан боғлиқ бўлган билиш эҳтиёжидир. Қизиқишлар кенглигига кўра кенг ва тор қизиқишларга бўлинади. Кенг қизиқиш бир соҳага ёки фаолиятга эмас, балки кўплаб соҳаларга фаолиятларга қизиқишдир. Баъзи одамларда қизиқишлар бир соҳага қаратилган бўлиши мумкин. Бу тор қизиқишдир.
Қизиқишларнинг кенглиги меҳнатга сарфланган қувватни тиклаш учун фаолият турларини алмашлаб туришнинг енг яхши воситаларидан ҳисобла-нади.
Қизиқишлар барқарорлиги даражасига қараб барқарор ва беқарор бўлиши мумкин. Барқарор қизиқишлар узоқ муддат давомида, ҳатто кишининг умрини охирига қадар амал қиладиган қизиқишлардир. Шунингдек, шахснинг асосий эҳтиёжларини тўла намоён қилувчи ва шунинг натижасида шахс психологик қиёфасининг муҳим хислатига айланган қизиқишлар барқарор ҳисобланади.
Хатти-ҳаракатнинг муҳим мотиви еътиқоддир. Эътиқод шахснинг ўз қарашлари, тамойиллари, дунёқарашларига мос равишда ҳаракат қилишга ундовчи англанилган эҳтиёжлар тизимидир. Эътиқод шаклида намоён бўлган эҳтиёжларнинг мазмунини одамни ўраб олган табиат ва жамият ҳақидаги билимлар ва уларни маълум даражада тушуниш ташкил этади.
Одамнинг билимлари, ўзлаштириб олингандан кейин ва тартибга солинган-дан кейин у дунёқарашга айланади.
Дунёқараш шахснинг воқелик ва унга бўлган муносабатини ифо-даловчи тасаввур, тушунча ҳамда қарашлари тизими, кишининг фалсафий, илмий, ҳуқуқий, ахлоқий, естетик идеал ва еътиқодларининг йиғиндисидир. Дунё-қараш инсон фаолияти ва хулқининг умумий йўналишини белгилаб берувчи тизимдир.
Юқорида баён етилганларнинг ҳаммаси англанган фаолият мотивла-ридир. Инсон хулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларининг мотивлари орасида англаб етилмаган майллар ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Психология шахсдаги ана шундай майлларнинг намоён бўлишини ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб ўргана бошлади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling