Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet27/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

кўриш сезгиси жараёни
Ранг ва ёруғликни кўриш органининг ёрдами билан сезиш жараёни қандай воқе бўлади? Ранг ва ёруғлик сезиш жараёнларининг ўз ху-сусиятлари бор. Ранг сезиш жараёнларини тушунтириб берадиган енг машҳур назария «уч рангни кўриш» назариясидир. Бу назариянинг асосий қонун-қои-даларини рус олими М.В. Ломоносов 1756-йилдаёқ баён қилиб берган еди. Маълум немис физиологи ва физиги Гелмголц Ломоносовдан 100 йил кейин ўша назарияни тўла баён қилиб берди. Бу назарияга кўра, тўр парданинг колбачаларида учта асосий елемент бор. Ўша елемент-лардан бирининг алоҳида қўзғалиши қизил ранг сезгисини, иккинчи бири-нинг қўзғалиши яшил ранг сезгисини ва учинчи бирининг қўзғалиши бинафша ранг сезгисини ҳосил қилади. Ёруғлик тўлқинлари бирданига учта елементни бир хилда қўзғаса, оқ ранг сезгиси ҳосил бўлади. Лекин, ёруғлик тўлқинлари икки ёки уч елементга таъсир еца-ю, аммо бу таъсир бир текисда бўлмаса, у ҳолда сезувчи елементлардан ҳар бирининг қанчалик қўзғалганлигига қараб, ҳар хил ранг сезгилари ҳосил бўлади.
Спектрнинг ранг сезувчи елементлар қўзғалиш кучига қараб ҳосил бўладиган айрим рангларининг бош ҳарфлари схемада кўрсатилган. Схе-мадаги фигуралар ранг сезувчи элементларнинг қўзғалиш кучини. «Уч рангни кўриш» назарияси ранг сезиш жараёнларидаги кўрув органининг ролини очиб беришда енг маъқул назария деб ҳисобланади. Аммо бу назария ҳақиқатда еҳтимолга энг яқин гипотезадир, чунки колбачаларда ранг сезувчи уч елементнинг борлиги ҳали аниқ исбот етилган емас, балки фараз қилинади, холос.
Ҳозирги вақтда психологлар ва физиологлар рангларни сезиш ёлғиз тўр пардасидаги жараёнлар билангина емас, балки бошқа мия пўстида бўладиган жараёнлар билан ҳам боғлиқ еканлигини исботлашга ҳаракат қилмоқдалар. Ёруғлик сезишда рўй берадиган специфик жараёнлар му-каммалроқ текширилган. Таёқчаларда кўришпурпуридэган махсус модда бор екан. Кўзга ёруғлик таъсир этганда кўриш пурпури кимёвий йўл билан парчаланиб, таркибий қисмларига бўлиниб кетади. Кўриш пур-пурининг шу тариқа парчаланиш жараёни кўриш нервини қўзғаб, ёруғлик сезгиси ҳосил бўлди. Қоронғида пурпур яна тикланади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling