Психология ва спорт психологияси


Кўриш сезгиларидаги махсус ҳодисалар


Download 5.36 Mb.
bet28/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Кўриш сезгиларидаги махсус ҳодисалар
Кўриш сезгиларидаги бир қанча махсус ҳодисалар кўриш органидаги аппаратларнинг ҳолатига боғлиқ. Ранг контрасти, «шапкўрлик» (қоронғида ва тунда яхши кўра олмаслик) ва «ранг ажратолмаслик» (ранг турларининг фарқига бора олмаслик) шундай ҳодисалардан ҳисобланади.
Ранг контрасти. Қизил рангли квадратни бир варақ оқ қоғоз устига қўйиб тикилиб қарасак, бир неча вақтдан кейин шу квадрат атрофида оч ҳаво ранг ҳошияни, яъни қизил рангга қўшимча рангни кўрамиз. Контраст ҳодисаси ана шудир. Юқорида келтирилган мисолда қўшимча ранг асосий ранг билан бир вақтда сезилади. Бу бир вақтдаги контрастдир. Бундан ташқари, изма-из контраст бўлади. Масалан, қизил доирага узоқ вақт қараб туриб, кейин оқ юзага кўз ташланса оч ҳаво ранг – сариқ рангли доира, яъни қизил рангга қўшимча ранг кўрамиз. Бунинг теска-рисини ҳам қилиб кўриш мумкин. Изма-из контраст ҳодисаси ана шудир.
Ранг контрастининг ҳосил бўлишига сабаб шуки, киши узоқ қараб турганда колбачаларнинг қизил рангни сезувчи елементлари чарчайди, натижада уларнинг сезувчанлиги камаяди. Айни вақтда қўшимча рангни сезувчи елементлар қўзғалганича қолаверади, уларнинг сезувчанлиги кучлироқ бўлиб чиқади. Шу сабабли, рангларнинг аралашиш қонунига мувофиқ, қўшимча ранг сезилади.
«Шапкўрлик» шундан иборатки, одам кечқурун ва тунда хира кўради ёки бутунлай кўрмайди. Бу ҳодисанинг сабаби шуки, тўр пар-даларидаги таёқчалар суст ишлайди ёки бутунлай ишламайди.
«Ранг ажратолмаслик» хроматик рангларни сеза олмаслик ва фарқ қила олмасликдан иборат. Баъзи бир кишилар рангларни сира айира олмайдиган бўлади. Бундай кишилар ҳамма рангларни ахроматик кулрангдек кўрадилар (худди фотографиядаги сингари). Баъзи кишилар рангларни қисман айира олмайдиган бўлади. Бундай кишилар фақат баъзи бир рангларни айира олмайдилар. Статистика маълумотларига қараганда, рангларни ажрата олмаслик ҳодисаси еркаклар орасида тахминан 4 фоиз ва аёллар орасида 0,5 фоиз учрайди. Қизил ва яшил рангни айира олмаслик ҳодисаси кўпроқ учрай-ди. Бинафша рангни ажрата олмаслик ҳодисаси эса камроқ учрайди. Рангларни сира айира олмаслик ҳодисаси жуда камдан-кам бўлади. Рангларни ажрата олмаслик сабаби шуки, кўзнинг тўр пардасидаги колбачалар иш-ламайди ёки қисман ишлайди. Шапкўрлик ва ранг ажратолмаслик ҳақиқатан ҳам колбача ва таёқчалардаги нуқсонларга боғлиқ еканлиги турли ҳай-вонларнинг кўриш органларини махсус текширишда тасдиқланади. Кун-дузги ёруғликда ҳаёт кечирадиган ҳайвонлар (калтакэсаклар, илонлар, товуқ, каптарлар) кўзининг тўр пардасида фақат колбачалар бўлади, улар кечаси ҳеч нарсани кўрмайди, тунда ҳаёт кечирадиган ҳайвонлар (кўрсичқон, кўркаламуш, кирпилар, бойқушлар, кўршапалаклар) кўзинингтўр пардасида фақат таёқчалар бўлади, улар кундуз куни кўрмайди.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling