Психология ва спорт психологияси


Идрокнинг асосий хусусиятлари


Download 5.36 Mb.
bet36/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Идрокнинг асосий хусусиятлари
Идрокнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, у ҳиссий билишнинг сифати жиҳатидан янги босқичдир. Бунга идрокнинг предметлилиги, яхлитлиги, тузилиши, константлиги ва англанганлиги киради.
Идрокнинг предметлилиги – бу ташқи оламдан олинган маълумотларни шу оламнинг ўзига қаратишда ифодаланади. Идрок теварак-атрофдаги нарса-ларни амалий фаолиятда қандай бўлса шундайлигича акс еттириш жара-ёнидир, яъни субектив оламнинг предметлилигини очиб беришни таъминлайдиган ҳаракатлар тизимидир. Предметлилик идрокнинг сифати тарзида иш-ҳаракатларни бошқаришда муҳим аҳамият касб этади.
Идрокнинг яхлитлиги – идрок жараёнида барча психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва психик хусусиятларнинг иштирок этишдан иборат қонуният.
Идрокнинг яхлитлиги инсоннинг предмет фаолияти жараёнида шаклланади. Идрок сезги аъзоларига таъсир қилувчи нарсаларнинг айрим хусусиятларини акс еттирувчи сезгилардан фарқ қилиб, нарсаларнинг яхлит образидир. Бу яхлит образ ҳар хил сезгилар орқали олинган нарсаларнинг айрим хусусият ва сифатлари ҳақидаги билимларини умумлаштириш асосида вужудга келади.
Идрокнинг яхлитлиги унинг тузилганлиги билан боғлиқдир. Биз мусиқа ешитганимизда уни яхлитлигича идрок қиламиз, лекин бу мусиқа таркибида жуда кўп мусиқа асбобларининг овози бор (тор, доира, най ва б.). Улар ҳаммаси бир бўлиб шу мусиқанинг тузилишини ташкил қилади.
Идрокнинг константлиги – (константлик — доимий, ўзгармас) идрок қилинаётган нарсанинг физик ҳолати ўзгарса ҳам, уни кўз тўр пардасидаги образларнинг ўзгармаслиги ёки нисбий турғунлигидир. Масалан, самолётда уча туриб ерга қарасак, ердаги уйлар гугурт қутичасига (одамлар эса умуман кўринмайди, кўринса ҳам жуда кичкина) ўхшаб кўринади.
Лекин биз уларни гугурт қутича деб емас, балки 4–5 қаватли уйлар деб, одамларни расман кишилардек идрок қилаверамиз. Константлик 1) ката кичиклик константлиги, 2) шакл константлиги, 3) ранг константлиги бўлиши мумкин.
Одамнинг идроки тафаккур билан, нарсаларнинг моҳиятини тушуниш билан боғлиқдир. Нарсаларни онгли идрок қилиш дэган сўз уни фикран аташ дэган маънони билдиради. Бу эса идрок қилинаётган нарсани маълум гуруҳларга, синфга киритиш, яъни сўз орқали умумлаштиришдир. Идрок қилинадиган нарса ҳақида бор маълумотларни тушуниб, уларни боғлаб, фарқ ва ўхшашликларини аниқлаб идрок қилиш жараёни идрокнинг англанганлигидир.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling