Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet37/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Апперсепсия
Юқорида баён қилинганлардан маълумки, одамнинг тажрибаси, билими, хаёл ва тафаккурининг фаолияти, ҳиссиёт ва диққати, умуман одам психикасининг ҳамма мазмуни идрокида намоён бўлади. Бу психик ҳаётнинг идрокда акс этувчи ва идрокка таъсир кўрсатувчи мазмунини апперсепсия деб аталади. Апперсепсияларнинг нерв-физиологик механизми, афтидан, ўтмишдаги тажрибадан ҳосил бўлган боғланишлар системасидан ва уларнинг янги ҳосил бўлаётган муваққат боғланишларга таъсир кўрсатишидан иборат бўлиш эҳтимоли мавжуд.
Нерв боғланишларнинг таркиб топган тизими (яъни динамик стереотип) биронта бўшроқ, ҳаттоки биронта ўхшаш қўзғовчининг таъсири билан ҳам қўзғалмоғи мумкин. Бунда қўзғалган стереотипдан ҳосил бўлган натижа, шу стереотипни вужудга келтирган жами қўзғовчилар таъсир кўрсатгандаги натижасидан сира қолишмайди.
Айни бир нарса ёки ҳодисани айрим кишиларнинг идрок этишда кўринадиган баъзи хусусиятлар апперсепсия билан белгиланган бўлади. Бу хусусиятлар одамнинг тажрибаси ва билимларига боғлиқ хусусиятлардир. Кишилар айни бир нарса ёки ҳодисани ёшлари, маълумотлари, турмуш тажрибалари, касблари, синфий чиқишлари, темперамент, характер, қобилият ва қизиқишларида кўринадиган шахсий хусусиятларига қараб, ҳар хил идрок қиладилар.
Одамнинг ақли қанчалик етук, муайян соҳага оид тасаввури, фикри, тажрибаси, билими қанчалик бой бўлса, унинг шу соҳада идроки ҳам шунчалик мураккаб, чуқур ва сермазмун бўлади. Бу хусусиятлар моддий буюмларни идрок қилишдаёқ намоён бўлади. Масалан, биронта янги машинани тегишли ихтисоси бўлмаган киши томонидан идрок қилиниши, ихтисоси бор одамнинг идрокига қараганда, мазмунан торроқ ва юзаки бўлади. Айни бир обектларни тегишли ихтисоси бўлмаган кишининг кузатишларига қараганда, олимнинг чуқур илмий кузатишлари ҳийла фарқ қилади.
Футбол ўйинидаги техникани футбол муҳлиси ва футбол тренери ҳар хил, яъни ҳар қайсиси ўз нуқтаи назаридан эътибор бериб идрок қилиши мумкин.
Идрокка субектив мазмун бериш оғзаки материални идрок этишда, айниқса, яққол кўринади. Масалан, «илдиз» дэган сўзни ботаник ўсимлик илдизи, математик квадрат ёки куб илдизи, тиш доктори тиш илдизи дэган маънода идрок қилишлари мумкин. «Реакция» деган сўзни тарихчи бир маънода тушунса, химик ёки психолог бошқа маънода тушуниши мумкин. Апперсепсия бадиий асарлар матнини, бадиий сурат ва расмларни идрок этишда, айниқса, яққол намоён бўлади. Биз биронта суратга кўз солганимизда тўғридан тўғри фақат бўёқ ранг ва чизиқларнинг ҳар хил чатишувини кўрамиз, холос. Бу персепсиядир. Расм ва суратни идрок қилганимизда эса, масалан, истиқболни, одам ва ҳайвонларнинг иш ҳаракатларини биз ўтмишдаги тажрибамиз, билимларимиз ва хаёлимиз фаолияти натижасида идрок қиламиз. Бу апперсепсиядир. Мусиқани идрок қилишда ҳам худди шу ҳол юз беради.
Айни бир нарса ёки ҳодисани айни бир киши турли вазиятда турлича идрок қилавермоғи мумкин, бу ҳол ҳар гал ўша кишининг кайфияти, ҳиссиёти, диққати, манфаати, мақсади ва ҳоказоларга қараб рўй беради.
Биронта мураккаброқ вазиятни идрок қилаётганимизда еътиборимиз ва манфаатимизнинг талабига қараб, биз шу вазият таркибига кирган якка бир нарсани ёки унинг қисмини ажрата оламиз. Масалан, ўрмонда биз учун зарур бўлган биронта дарахтни ҳамма бошқа дарахтлардан айрим идрок қиламиз. Мусиқани ешитганимизда гармония оҳангларидан биз учун таниш бўлган бир куйни ажратамиз.Қуйида келтирилган 19-расмга қарасак, қора фон устида ваза суратини ёки оқ фон устида икки юзнинг ёнидан кўринишини (профилларни) кўришимиз (идрок қилишимиз) мумкин. Бу ҳолда идрокнинг иккиланиши диққатимиз нимага (расмнинг қайси бир томонига) қаратилганлиги билан белгила-нади. Идрок жараёнида баъзан учраб келадиган субективизм ҳам апперсепсия натижасидир. Бу субективизм, масалан, вақтни, ҳаракатни идрок қилишда, қизғин мунозаралар бораётган пайтда бир кишининг гапини идрок қилишда кўпроқ учрайди. Апперсепсия фазо, вақт ҳамда ҳара-катни идрок қилишда катта рол ўйнайди. Иллузиялар эса ҳийла даражада апперсепсия натижасидир.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling